19 May 2013
16:06 - "Ҳаракат" хатқутисидан: "Бобур қирғиз эканлигини Озодлик исботлаган, Амир Темир – қирғиз, Навоий – тожик, Яссавий – қозоқ, Ислом Каримов – тожикдир, ўзбек деган миллат йўқ." (Бу хабар "Ҳаракат" Агентлигининг сайтида 2012 йил 18 ноябрда эълон қилинган

Хатқутимизга ўзини “Кыргызмын”, яъни “қирғизман” деган ўқувчимиздан қуйидаги қисқа хат келди:

Ердоганда саттарды билет ошончун 2010 жыл ун чыкпады! Силер емнеге сыймыктанасынар, силерде тарыхда, кекечекде жок! Силер Кыргызимдын тарыхин озунордыкы кылиб алгансынар Азаттык сайытина кирсенер билесинер Бабур Кыргыз болгонун далилдеб койулган Анда анин атасида чон атасы Амир Темирделе Кыргыз болгон Алишер Наваи. Тажик! Бухари. Тажик. Шейбани. Мангол. Ахмед Йассави. Казак Сабир Рахимов. Казак. Амир Алымхан Афган. Ислам Каримов Тажик силер барын озунардыкы кылыб алгансынар силер апрыс елсынар! Сигандарделе силердон чочулайт ошончун силерды сарт дейт Кыргыз елим! Сарттады жок кылабыз Кыргыз жерынен! Ата бабалар жерын кайра алабыз!

(О)(3)(Б)(Е)(К)(И)(С)(Т)(А)(Н) жок толко $КИРГИЗИСТАН$ абдурахым полат факйу сарттар.

Кыргызмын

* * *

"Ҳаракат": Кўринишидан, бу хат сайтимизда кечагина эълон қилинган “Туркия Бош вазири ўлдирилган араб болалари учун Исроилдан ҳисоб сўрамоқчи, ўзбекларни тириклайин ёққан қирғиз фашистларидан ҳам ҳисоб сўрайдими?” номли хабарга муносабатдир. Хат муаллифининг ўзбекларга қарата “келажагингиз йўқ, миллат эмассиз” деб айтган сўзларида жон бор.

Ўз миллатдошлари тириклайин ёқилганда тамоша қилиш, ёки ичидаги Ислом Карим ва унга ўхшганлари - хунасасифат БМТга йиғлаб мурожаат қилиш билан чекланганлар тўдаси миллат бўлолмайди. Ҳамма миллатларни миллат қилганлар – зиёлилардир. Ўзини ўзбек деб айтаётган зиёлилар эса, ош ейишдан бошқа нарсани ўйламайдиган қорамолларга айланиб бўлган. Бу ҳақиқатни ҳеч ким рад этолмайди. Расмда - охур атрофида овқат ейиш билан овора бўлган шундай зиёлиларнинг бир гуруҳини кўриб турибсиз. Шулар миллатми?

Фақат бирликчилар “Кечир оғам, синглим, болам, хешим менинг, Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг” деб Қирғизистон ўзбекларидан кечирим сўраш жасоратини кўрсатиб, “Кечир, қасос муқаррардир хешим менинг” демоқдалар.

Бироқ, бу иш осон эмас. Чунки, қирғизлар бир неча чақа ташласа, ўзини “кыргызмын” дейишга тайёр бўлган Эркин Воҳид, Абдуллар Ориф, Дадахон Ҳасан, Салой Мадамин, Дилором Исоқ, Зоҳир Аълам, Носир Зокир, Ботир Норбой, Баҳодир Чори каби ҳаромийлар тўлиб кетган атрофимизда. ББС, Озодлик, Америка Овози радиоларининг ўзбек хизматида ўтирган ифлослар ҳам ўшалар жумласидан.

Агар “Бирлик” Ўзбекни қайтдан миллат қилолмаса, Абдураҳим Пўлат айтганидек бўлади: “100 йил аввал ким ўйлабди, Авлиё-Ота, Туркистон, Чимкент ва Ўш каби тарихий ўзбек шаҳарларидан ўзбеклар бутунлай сиқиб чиқарилади деб. Аммо, бугун шундай бўлди ёки бўлмоқда. Ишлар шу йўналишда кетаверса, келажак авлод ўзбеклари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Ургенчни ҳам ташлаб кетиб, Россияда русларнинг хизматидаги халққа айланадилар.”

Дарвоқе, бу хабарга илова қилинаётган расм шу кунларда Тошкентда олинган. Охур каби тўлатилган дастурхонга қаранг. Охур атрофидагилар эса мухолифатчиликка даъво қилаётган бир гуруҳ ўзбек зиёлилари. Афтидан, улар қорамолга айланган халқ эканлигимизни кўрсатиш учун йиғилишган. Охур атрофидагилар анчагина таниқли инсонлар бўлгани учун учун уларнинг юзларини кўринмайдиган қилиб қўйдик. Аммо, ишонамизки, бу расм келажакда ўзбекларнинг маънавий аҳволини кўрсатдиган факт сифатида мактаб дарсликларига киритилади.