18 May 2013
07:42 -
“Ҳаракат” Агентлигининг сайтига америкаликлар ёрдамида, яъни Psiphon орқали киринг

Psiphon 3 бу Psiphon Inc. компанияси томонидан яратилган VPN ва HTTP прокси серверлар ёрдамида Интернетга айланма йўл билан кириш имконини берадиган янги воситадир. Psiphon 3 клиенти автоматик тарзда Интернетга киришнинг янги айланма йўлларини топиб, қўйилган тўсиқларни четлаб ўтиш имконини эга.
Psiphon 3 клиент дастурини юклаб олиш учун ozodlik@ozodlik.info манзилига мактуб юборинг. Электрон мактубга ҳеч нарса ёзмасдан уни бўш ҳолатда юборсангиз ҳам бўлади. Сизга автоматик равишда юбориладиган жавоб хатида Psiphon 3 дастурига доир линклар ва керакли изоҳ берилади.
Psiphon 3 дастурини ишлатиш учун компьютерингизда Windows XP, Windows Vista ёки Windows 7 дастури бўлиши керак.