18 May 2013
12:45 - Ўзбекистон божхона қоидаларини яна-да мураккаблаштирмоқда
Чех матбуотида чиққан Даша Гиклованинг “Ўзбекистонга импорт ишини муҳрлар мураккаблаштирмоқда” сарлавҳали мақоласини шарҳлаган “Озодлик” радиосига кўра, Ўзбекистон чегараларидаги божхона назорат пунктлари 1 апрелдан импортни чеклашга қаратилган янги тартибда иш бошлаган. Мазкур тартибга мувофиқ, хориждан товар келтираётган юк ташувчилар божхоначиларга ўндан ортиқ янги ҳужжатни тақдим қилиши шарт.

Мақолада айтилишича, эндиликда Ўзбекистонга хориж фуқаролари томонидан олиб кирилаётган товарларга фактура ва юк хатларининг ўзи кифоя қвилмайди, балки экспорт қилаётган мамлакат божхонаси томонидан тўлдирилмб, ва муҳр билан тасдиқланган декларация бўлиши лозим.

Ваҳоланки, Европа Иттифоқи мамлакатларида экспорт қилинаётган товарлар учун қоғоз шаклидаги декларациялардан аллақачон фойдаланмай қўйганлар ва 2009 йилдан бошлаб декларация қилиш электрон шаклда олиб борилаяпти”, деб ёзади мақола муаллифи Даша Гиклова.