18 May 2013
07:15 - Сирдарёда яна бир миршаб қамалди

Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод тумани суди томонидан туман ИИБ жиноий қидирув бўлими ходими Азиз Ёриев 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Таъмагирлик, порахўрлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланган миршаб вилоятнинг Сардоба туманида яшовчи фуқаро Акмал Раҳмонқуловни мол боқиб юрган пайтда ҳеч бир асоссиз ҳибсга олган, молларни гаровга ушлаган ва бу чўпон йигитни озод қилиш, молларни қайтариб бериш эвазига чорва моллари соҳибидан 10 миллион сўм талаб қилган.

Албатта, бойлар ҳам ахмоқ эмас, ўз мулкларнини, агар унга қонуний йўл билан эришилган бўлса, қонуний йўллар билан ҳимоя қилишлари керак. Айнан шундай фикрда бўлган чорва эгаси вилоят МХХ бошқармасига мурожаат қилибди. Натижада миршаб жавобгарликка тортилиб, кейин қамалибди. Табиий, ҳукм ўқилаётган пайтда у собиқ миршаб эди.

Ҳайрон қоладиган нарса айбдорнинг қамалгани эмас, МХХ ходимлари чорвачининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, жиноятчини қўлга туширганлари. Ким билсин, балки, улар бу иш учун чорвачидан 5 млн олишгандир. МХХнинг табиати маълум, ҳар ҳолда шундай бўлганининг эҳтимоллиги катта. Чорвачи ҳам 5 млн ютди.