Икки ҳафта аввал, яъни 3 май куни Нью-Йорк фондлар биржасисининг асосий кўрчатгичи бўлмиш Dow Jones индекси тахминан 150 поғана юксалиб, 14973 да тўхтаган эди. Ўтган икки ҳафта ичида ўсиш давом этти. Кеча жорийдаги ҳафтанинг охирги иш кунида биржа бекилганда Dow Jones индекси 15354 бўлган эди. Бир кунлик зиг-загли ортиш 121 поғана бўлган. Орада Dow Jones 15357 га чиқиб, тарихий рекорд ҳам қўйибди.
Яна бир марта эслатиб ўтамиз, кризис бошланишида аввал Dow Jones индекси 13-14 минг орасида ўйнаб турса ҳам, 15 мингдан ҳеч қачон ошмаган эди. Мана ҳозир у сал кам икки ҳафтадан бери 15 мингдан юқорида.
Dow Jones индекси АҚШнинг энг кучли 20 та ширкати акцияларининг ўртача қийматини ўзида акс эттиришини ҳисобга олсак, америкалик энг катта бойлар гуруҳи қайтдан оёққа турдигина эмас, аввалгидан ҳам кучлироқ бўлганини уруғулаш керак. Демак, яқинда иқтисодий кризисдан чиқиш хусусида эмас, иқтисоднинг аввалгидан ҳам кучлироқ бўлгани ҳақида гапириш лозим бўлади.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, тахминан бир йилча аввал жаҳоннинг энг машҳур молиячиси Сорос жаҳонда молиявий-иқтисодий кризиснинг иккинчи фазаси бўлиши мумкинлигини гапирганда, айнан "Ҳаракат" агентлиги бундай бўлмаслигини урғулаб, машҳур молиячи қариб қолганига имо-ишора қилган эди. Кўриб турибсизки, "Ҳаракат" ҳар доимгидек яна ҳақ чиқди.