17 May 2013
20:53 - АҚШ сенаторлари Green Card лотереясини бекор қилишга уринмоқда, яна ўзбекларга қийин
Америка Сенатининг бир неча аъзоси мамлакатда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқи қуръага ташланувчи Green Card лотерея номи билан танилган амалиётни бекор қилиш масаласини кўтариб чиқишди. Конгрессда июнь ойида бу масала кўрилади ва лотерея тақдири ҳал бўлади. Ҳар йили ўйналадиган мазкур лотерея туфайли 55 минг киши АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини қўлга киритарди.

Сўнги йилларда биргина Ўзбекистоннинг 5000 га яқин фуқароси ҳар йили Green Card лотереясида ютиб, АҚШга кетади. Ўзбекистонда қарийб бир миллион киши томонидан ўйналадиган лотерея бекор қилинса, албатта, бунинг энг катта жабрланувчилари яна юртдошларимиз бўлади. Муҳожирларимиздан Ўзбекистонга кираётган пул ҳам камаяди.