17 May 2013
20:11 - "Ҳаракат" хатқутисидан: Миллатни қутқарадиган "Бирлик"дан бошқа куч йўқ

Хурматли бирликчилар.Мен Узбекистонда кейинги 25 йил ичида булаётган воқиаларни зимдан кузатиб келаман.Мен 1977 йилда тугилганман.Узимни таниш даврим қайта қуриш, ошкоралаик даврларига тўғри келди. Сиёсат билан қизиқдим. 2000 йилларгча, ИАКга ишондим. Жуда, отам дейишгача, бормадиму, ана яхши булар, мана яхши булар, деб юрдим. ИАК яхши, аммо атрофдагилари ўғри деб юрдим. Буни тан олман.

Лекин, кўрсаткичлар, воқиалар ИАК айтган гапининг тескариси булаверди, булаверди. Олдинлари бирон вилоят хокимини ишдан олинса, вилоят депутатлари кенгаши мажлисларини албатта ИАК иштирокидаги мажлислари диққат билан қизиқиб кўрардим. Лекин, 1 та ҳоким алмашиб 2 чиси алмашгани билан аксинча ёмон бўла бошлаганини кўра бошладим. Интернетда блок қилинган сайтларга кира олмай хуноб бўлардим. Озодлик орқали блок қилинган бошқа сайтларга мана қарийб 1 йилдан бери кираман, бемалол мухолифатчиларнинг сайтларини кўраяпман. Ҳақиқий маълумотларни олаяпман.

Ҳозир ИАК қайси ҳокимни ишдан олади, бир тийинлик ишим йуқ. Сабаби, халққа бир тийинлик фойдаси йўқ. Битта мен эмас 95 % ўзбеклар бефарқ, бугунги кунда. Информация вакууми тўфайли,ҳақиқий аҳволдан ХАЛҚ бехабар. Бизда тинчлик дейишдан бошқа нарсани билмай қолишди. Аниқроқ айтадиган бўлсак,қ ўрқув сиёсати остида,зомбиларга, манқуртларга айлантиришди.

Лекин, объектив, ўзгача фикрлайдиган ўзбеклар бор. Қисииб юришибди, бошқа иложи ҳам йўқ. Диктатура машинаси, якка-якка ҳолда ушлаб, тиқиб қуйяпти.

Энди, гапни асосий мақсадига ўтадиган бўлсак, бу мухолифатчилар ҳам бугунги кунда кўпайиб кетибди. Бир бирини МХХ жосуси дейишдан бошқа нарсани билмайди. ЎХХ чилар Бирлик партиясининг раиси А.Пўлатни ҳам жосусчилар сафига қўшиб қўйишган. Ўз навбатида Бирликчилар М.Солих ва унинг сафдошларини ҳам МХХ чига айлантириб қўйишган. Шавкат Муҳаммад деган шахсни ЎХХ жосус деб айбласа, Ш.Муҳаммад Салайни МХХ жосуси дейди. Кимга ишонишингни ҳам билмайсан.

Лекин, мен битта хулоса келдим-ки, ўзбекни одам қиламиз, миллат сифатида бирлаштирамиз, қирғиз фашистларидан кечирим сўраттирамиз, Ўш ўзбекларига армияси мавжуд бўлган автономия олиб бериш ёки Ўзбекистонга Жалолобод ва Ўшни қўшиб олиш, нафақат Қириғизистондаги ва бутун дунёдаги ўзбекларни ҳимоя қилш каби конкрет принципларни фақат БИРЛИКчилардан эшитдим. Ва шунинг учун мен Бирлик аъзоси бўлмоқчиман. Миллатдошлар, келинг бирлашайлик, ҳозир Қирғизистонда яна кескинлик кучаймоқда экан. Агар учинчи марта қирғизлар бизни қирса, кейин қиёматгача бизни ЧМО қилишади. Ҳамма,бутун дунё, биздан кейинги болаларимиз, невараларимизни, қизларимни устидан кулишади. Зўрлашади, хурлашади. Қисиб ўтирверамизми? Бирликчилар айтгандай, ошни еб, туалетга бориб.....

Агар қирғизда яна можаро бошланса, бошқаларни билмадиму, мен шахсан, Ўшга кетаман. Битта бўлса ҳам қирғизни ўлдириб, қизларимиз, оналаримиз ўчини олсам, дейман. Мен Хоразмда яшайман. Лекин, Ўзбек бир бурда нон топиш учун ҳатто ҳозир Камчаткага ҳам бораяпти. Нимага энди оримиз учун, Ўшга бормаслигимиз керак. Миллатдан битта қаҳрамон чиқмаса, ўша қаҳрамонннинг қони тўкилмаса, ҳеч қандай натижа бўлмайди. Акс ҳолда Андижондагидек, молларни қиргандай қиришади.

Ҳурматли А.Пўлат, халққа битта йўлбошчи керак. Биттаси руҳан қўллаб қувватлаб турмаса, халқ оломон ҳеч нарса қила олмайди. Агар яна қайтариб айтаман, қирғизда яна бошланса, бу ҳаёт мамот масаласи. Қирғизга Сиз ҳам келинг, лидерлик қилинг миллатга, бизга лидер керак. 1990 йилда ишонган лидермиз лидер эмас. Орқаси нажас бир ўғри, муттаҳам экан. Агар яна учинчи бор бизни хўрлашса, у дегани миллат ЎЛДИ. Ўзбек деган миллат бу дунёда йўқ дегани...

"Ҳаракат": Исмингизни билмасак ҳам, фикрларингиз учун раҳмат. Кўриниб турибдики, Сиз ҳам, худди "Бирлик" каби, Миллат ва Ватанни ўйлайдиган Ўзбексиз. Олдимизда ўзбекларни қайтдан миллат қилишдек катта вазифа турибди. Авваламбор хатингизда иккита нуқтага изоҳ беришни лозим топдик.

Биринчиси, "Бирлик"чилар ҳеч қачон ҳеч кимни, хусусан, эркчиларни МХХчи демаган. Уларни миллат хоинлари дейишмоқда. Фақат қуруқ гап билан эмас, аниқ фактлар билан кўрсатиб, кейин гапиришмоқда.

Иккинчидан, "диктатура машинаси якка-якка ҳаммани тиқиб қўймоқда" деган фикрга қўшилиш қийин. Масалан, Ўзбекистонда очиқча ўзини "Бирлик" аъзосиман деган минглаб одамлар бор. Бу партия ҳеч қачон экстремистик ёки террористик ишларга аралашмаган ва аралашмайди. Унинг кучи камлиги миллатнинг пассивлиги ва қўрқоқлигида. Ўқигандирсиз, яқинда Тошкентда "Бирлик" Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси очиқча ўтказилди. Шу ҳам бошқаларга дарс бўлмадими?

Хулоса шундай: Мавжуд ҳукумат ўзбекларнинг ўта қўрқоқ халқ эканлигидан усталик билан фойдаланмоқда. Демак, кечагина бошқа бир ўқувчимизга ёзилган жавобимиздаги гапларни қайтариб айтамизки, ўзбекларнинг ЎТА ҚЎРҚОҚЛИГИНИ ЙЎҚОТИШ, МИЛЛИЙ ҒУРУРИНИ ТИКЛАШ, ичимиздан чиққан ХОИНЛАРНИ ЖАЗОЛАШ механизмаларни яратиш лозим.

Сиз ҳам қадрли ўқувчимиз, очиқчасига ўз исмингизни айтинг ва "Бирлик"га қўшилинг. "Бирлик" ва "Эзгулик" фаолларини Хоразмда ҳам топишингиз мумкин. Табиий, Ўзбекистон ичида фаолият олиб бориш учун имкониятлар чеклаб қўйилган, лекин одамларнинг ҳеч бўлмаса чойхоналарда ўтириб гаплашишини ҳеч ким тўхтолмайди. Шуни ҳам унутмангларки, Ўзбекистон режимининг қатағон қуроллари ҳам чириб, иштонсиз ҳолга келган. Чунки, давлат Бюджети чўкмоқда, пул йўқ.

Келинг, бошланғич босқичда биз билан алоқа қилиб туринг. Кейинги қадамларни гаплашаверамиз. Мана электрон адресимиз - harakat@harakat.net. "Бирлик" раисига ҳам шу адресга хат ёзишингиз мумкин.