17 May 2013
21:29 -
Ўзбекистонда янги автозавод очилади
Ўзбекистонда янги UzAuto Trailer заводи ишга туширилади. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, лойиҳа машҳур MAN юк машиналарини ишлаб чиқаришнинг учинчи босқичи ҳисобланади.
USSO Design реклама агентлигига кўра, UzAuto Trailer осма ва тиркама техника ишлаб чиқариш, самосвал кузов ва яримприцеплар, контейнерташувчи, автоташувчи, чодирли, изотермик яримприцеп ва бошқа махсус техника ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирда янги завод биносининг ташқи ва ички томонига сўнгги безак бериш ишлари олиб борилмоқда.