17 May 2013
13:08 - "Ҳаракат" хатқутисига келган учта хатга жавобларимиз

1-чи ўқувчи: Харакат сайтини мобил версиясини очиш жуда мухим.УЗБда хар 10тадан 8тамиз мобилдан кирамиз. Хамма Озодлик б-н ббсББСни мобил версиясини кунда укийди. Аммо, биз тогдан кесак булар богдан келади. Харакат мобил версия очилса нур устига аъло нур буларди.

"Ҳаракат": Сайтимизнинг мобиль версияси бор, аммо у мукаммал эмас. Ҳали унинг устида ишлашимиз лозим. Ҳамма тушунса керак, Озодлик , Америка Овози ва ББСнинг ўзбек хизматлари АҚШ ва Буюкбритания ҳукуматининг миллионлаб долларлик пулларига ишлайди. Биз Миллат ва Ватанниг ҳозирги даҳшатли оғир аҳволдан олиб чиқиш учун ўта оғир шартлар остида бир нарсалар қилаётган миллатпарвар ва ватанпарварлармиз.

Номи тилга олинган радиоларда ишлаётган ўзбекларнинг на Миллат ва Ватан билан иши йўқ. Аммо, пул олаётган ҳукуматларини алдаш учун Ўзбекистодаги ҳеч қандай принципиал аҳамиятга эга бўлмаган масалалар бўйича Ислом Карим режимини МХХ чизиб берган чегаралар доирасида танқид қилиб туришади, қоғоздагина бор бўлган мухолиф гуруҳчаларни тарғибот қилишади. Бунақа танқид қилиш учун ҳамма диктароликларда ҳам рухсат берилади.

Аммо принципиал камчиликлардан, Ўзбекистон иқтисодининг ботаётгани билан боғлиқ масалалардан, бундан ҳам муҳими "Нима қилиш керак?" саволи ва унинг жавобидан бу радиоларда ишлаётганлар онгли равишда қочишади. Халқни алдаш билан шуғулланишади. Чунки ҳақиқатни айтмаслик - алдашнинг шакллларидан биридир. Бир оғиз сўз билан айтсак, миллатимизнинг душманлари. Миллат ўз душманларнининг фарқига боришга ўрганиши керак. Аммо, менталитети бўйича ўрта асрларда қолиб кетган ўзбекларга ўрганиш ҳам осон эмас.

2-чи ўқувчимиз: Ассалому алайкум рахматуллоху ва баракатух. Сизларни Халк манфати у.н килетган ишиларди аллох узи ерлакасин. Мен Ушликман. Исмим Мухаммад. Хозирда Россияда ишлаб юурибман. Сиздарни шу сайтлар менга жуда екади, доим хакикат у.н курашиб, хакикатни ошкор килгансизлар. Мен бу сайтни Уш киргинидан кейин укий бошладим. Шу, шундан бери доим тонг сахарда укийман. Сизларга саволим хам бор. Акалар Ушдаги узбеклар миллат булиши у.н Нима килишлари керак? Мен сизларга кушилишим у.н Нима килишим керак? Якин кунларда Худо хохласа сизларни сафилар кенгайиб, Узбекистонда узилар хохлаган давлатни барпо этканад кейин, киргизистонлик узбекларга ердам берасизларми? Худодан сизларга тилагим доим жонилар тинч булсин аллох доим куллаб, уз панихида асрасин. Акалар тилакларим самимий. Саволарими жавобсиз колдирмелар илтимос. Аваалдан каттакон рахмат.

"Ҳаракат": Бизга билдирган ишончингиз учун раҳмат. Саволларингизга келсак, қисқа жавобимиз шундай бўлади. Нафақат Ўшдаги, балки, дунёнинг ҳамма ўзбеклари миллат қиёфасини йўқотдилар. Биз Ислом Каримнинг репресив босими остида ўз-ўзимиз билан опра бўлиб, 1990 йилдаги воқеалардан кейин Қирғизистон ўзбеклари билан шууғулланиш имконимиз бўлмади. Аммо, у ердаги ўзбеклар қирғизларнинг агрессивлигини кўриб туриб, уюшмаганлари тушуниб бўлмайдиган нарса. Ўзбек жамоасининг лидерлари ўз чўнтакларидан бошқа нарсани ўйламайдиган одамлар бўлгани ақлга сиғмайдиган нарса. Ҳали ҳам миллат уюшиши керак, Ўзбекистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам, Туркия, Америка ва Саудияда ҳам. Аммо, ўзбеклар ҳамма ерда қорамол каби овқат ейишдан бошқа нарса билан ишлари йўқ. Бизни нокамтариликда айблайдиганлардан қўрқмасдан гапирамиз, сўнги йилларда Ўзбек миллатининг тарихида Миллат ва Ватанни ўйлайдиган "Бирлик"дан бошқа ташкилий куч бўлмаган ва бўлолмайди. Ўзбеклар бу ҳақиқатни тушуниб етмагунча одам бўлолмайдилар.

Биз ҳокимиятга келсак ва унгача қирғизларнинг ўзи қирғиз фашизмининг илдизларини қирқиб, ўзбеклардан кечирим сўрамаса, ўзбекларга ўз армияси ҳам бўлган автономия тузиш ҳуқуқини бермаса, Қирғизистоннинг жануби Ўзбекистонга қўшиб олинади. Аслида, 11 май куни сайтимизда эълон қилинган "Оёққа тур Буюк Ўзбекистон! Фашизм йўқ қилиниши керак!" чақириғидан кейин, орқага қадам бўлиши мумкин эмас.

Бизга қўшилиш учун атрофингиздаги ўзбекларни уюштиринг, биринчи қадам сифатида, бизга ОЗГИНА БЎЛСА ҲАМ, яъни рамзий ўлчовда бўлса ҳам, моддий ёрдам бериш имкониятларини изланг.

3-чи ўқувчимиз: "Ислом Карим тинчликни ушлаб турибди". Узбеклар шу сафсатани шиор киб олган. Кимсан конхур Сталинни устига Гитлер бостириб келуди. Ислам Карим ким бубди, агар уруш буламан деса. Авало узбекларни шу сафсатадан айриб кўйиш, тинчликни саклаш бандасининг кулидамаслигини уктириш к-к. ЗАФАР

"Ҳаракат": Зафар гапларингиз тўғри. Аммо, "Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат" шиори ҳам борлигини унутманг. Сиз ҳам қўлингиздан келгунча бир нарсалар қилинг. Томчи-томчи кўл бўлар дейди халқимиз. Ҳар ким ўз жойида, ўз имконлари доирасида ўзбекларни қайтадан Ўзбек қилиш учун ҳаракат қилиши керак. Биринчи навбатда, ўзбекларнинг ЎТА ҚЎРҚОҚЛИГИНИ ЙЎҚОТИШ, МИЛЛИЙ ҒУРУРИНИ ТИКЛАШ, ичимиздан чиққан ХОИНЛАРНИ ЖАЗОЛАШ механизмаларни яратиш лозим. Унутмайликки, айнан ичимиздан чиққан ва ҳозир 53-54 лақаби билан танилган хоинлар Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-озодлик ҳаракати бўлган "Бирлик"ни парчалаб, Ислом Каримнинг ўзбек душманлари режимини мустаҳкамлаб бердилар ва айнан ўша Ислом Карим Қирғизистонда Ўзбекнинг тириклайин  ёқилишига йўл қўйиб берди. Яъни, бандаларнинг ҳам етарлича айби бор.