17 May 2013
14:37 - Эртага қримтатарларининг миллий мотам куни - ўз Ватанидан ҳайдалишнинг 69 йиллиги
1944 йил 19 май куни қримтатарларини Қримдан депортация қилиш бошланган кун. Кўп азоблар чеккан, депортация вақтида минглаб одамлари ҳалок бўлган қримтатарлари бу кунни мотам куни сифатида нишонлайдилар. Шу кунларда аввалдан режалаштирилган бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Масалан, 11 май куни қримтатар ёшлари геноцид қурбонларининг хотирасига Чатиртоғ устида анъанавий ўтириш қилдилар. Айнан 11 май куни (1944 йил) Сталин қиримтатарларини депортация қилиш фармонига қўл қўйган эди.

Эртага асл номи Оқмачит бўлган Симферополнинг марказий майдонида катта митинг ўтказилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозир Хотира куни расман ўтказилади, Қримнинг Вазирлар кенгаши ҳамма масалалар бўйича Қримтатар Халқи Мажлиси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Сўнги хабарлар билан Қримтатар Халқи Мажлисининг сайтида танишиш мумкин - http://qtmm.org.