17 May 2013
08:46 - Юқоридан буйруқ келди: Коммунал хизматлар учун пулни тўлаб қўй!!!
Эркин бўлмаган жамият ҳар соҳада камситувга маҳкумдир. Камситув эса эркинликка тескари пропорционалдир. Жамият қанчалик эркинсиз бўлса, камситув ҳам шунчалик ортиб боради.

Биз бугун Ўзбекистонда жамият турмушида маъмурий-буйруқбозлик тизими энг юқори чўққисига чиққан вақтидир, деб қўрқмасдан айтсак бўлади. Давлат тизимининг тепасидан пастигача муамони фақатгина қўлбола усуллар ила хал қилиш керак деган тушинчага ҳамма ерда ҳукмрон. Президентдан тортиб кичик амалдоргача фақат бўйруқ бериш усулини маҳкам тутиб олган эди. Ҳозир эса бунданам баттарига дучор қилинаяпти, феодал усуллар, яъни сўкиниш, калтаклаш, қамоққа тиқиш усуллари амалда тадбиқ қилиниши хам одатий ҳолга айланиб бўлди. Ҳамма мамлакат ва жамиятлар олдинга сари интилаёткан маҳалда биз орқага қараб шахдам қадамлар ташламоқдамиз!

Мана яна бир маъмурий буйруқ билан танишинг:

Вазирликлар, Давлат бюджет корхоналари, Давлат ижрочи идоралар, Давлат банклари ва Хусусий банк ходимлари 25 май 2013 йилгача, ўз турар жойларидан: Иссиқ сув, Совуқ сув, Газ, Иситиш учун (Отопление), Чиқинди (Мусор), Квартплата, Ер ва мулк солиқларидан қарзлари йўқлигини исботловчи кватанциялар мажмуасини ўз иш жойларидаги маъсул одамларга топширишлари шарт. (!!!!!!!!)

Рахбарлик (катта-кичиклигидан катъий назар) лавозимларида ишловчилар, коммунал хизматлари учун бир йил олдинга хақ тўлаб қўйишлари керак. Маълумот бермаган кимсалар (айнан шундай термин ишлатилинган - А.Т.) нисбатан камида катта огаҳлантирув, кўпида эса иш жойларини бўшатиб қўйишади.

Афсуски, жаноб Пўлат хақ, бугун Ўзбекистон халқи қорамоллик синдроми ила касалланган. Шундай давом этаверсак қулликка ҳам етиб боришимизга озгинча вақт қолаяпти!!

Аҳмад Тошкандий