17 May 2013
08:13 - Фуҳушанининг президентликка даъвоси бошландими?

Фақат рус тилида иш юритадиган uzdaily.uz сайтида асосан расмлардан иборат бир хабар 15 май куни саҳардан ҳам аввал тарқатилган. Унда айтилишича Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилиб бораётган қизи, профессор Гулнора Карим Пекинда ўзи раислик қиладиган Дискуссия Клубининг 5-чи учрашувини ўтказган. Клуб биринчи марта чет элда ўтказилаётгани алоҳида урғуланади.

Бу учрашувнинг мавзуси шундай: "XXI аср Осиёнинг сиёсий-иқтисодий юксалиш юз йиллиги бўладими? Калит трендлар". Учрашувнинг очилишида Хитой Компартияси Марказий Комитетининг Халқаро алоқалар бўлими раисининг ўринбосари ва Хитой ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро Муаммолар Институтининг президентлари табрик сўзи айтишган. Шу иики кишининг қатнашганиёқ бу учрашувнинг савиясини анчагина юксалтиради.

Яна бир қатор хитойлик ҳамда Россия, Буюкбритания, Ҳиндистон, Германия, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган ўртамиён сиёсатчи ва сиёсатшунослар мавзу бўйича нутқ сўзлашибди.

Гулнора Карим раҳбарлигида ўтказилган бу тадбир Ўзбекистонда унчалик реклама қилинмаяпти. Балки, энди қилинар. Агар қилинса ва бу каби тадбирлар кўпайса, айнан шулар асосида Фуҳушанинг президентликка даъвоси бошланди дейиш мумкин бўларди. Ҳозирча бир нарса дейиш қийин.