17 May 2013
07:34 - Хоразмда наркодилерлар узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди томонидан Тожикистон Республикасидан 10 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини олиб келиб, Ўзбекистонда сотиш билан шуғулланган 52 ёшли Икром Сапаев ва 53 ёшли Йўлдош Иброҳимов устидан ҳукм чиқарди. Суд қарорига мувофиқ, Сапаев 13 йил, Иброҳимов эса 11 йил панжара ортида ўтиради.

Маълумотларга кўра, наркоташмачилар ўтган йилнинг октябрида МХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Қўлга олиш чоғида уларнинг Panasonic телевизори корпусига яширган 5 килограмм опий моддаси қўлга туширилган.