17 May 2013
07:09 - Bloomberg яна қовун туширдими ёки ростдан ҳам Билл Гейтс яна дунёнинг биринчи бойи бўлдими?
Жаҳон бўйича молиявий вазиятни кузатиб бориши билан машҳур бўлган АҚШнинг Bloomberg Интернет нашри ўтган йили октябрда биз тарафимиздан ҳам тарқатилган хабарида Россия бойлар рўйхатида Виктор Вексельберг $17.8 миллардлик бойлиги билан биринчи ўринга чиққани, бойлиги ундан $800 млн кам бўлган Алишер Усмонов иккинчи ўринга тушгани айтилганди. Аммо, ўшанда "Ҳаракат" мухбирлари бу янгиликка шубҳа билдиришди.

Бир неча ойдан кейин "Ҳаракат" ҳақ эканлиги маълум бўлди. Шу йилнинг январида аввал Bloomberg, кейин бу соҳанинг устаси Форбес журнали Алишер Усмоновни 2012 йил натижалари бўйича Россиянинг биринчи бойи деб тан олди. Аммо унинг бойлиги $17,6 млрд бўлиб чиқди, Вексельберг бир оз бўлса ҳам орқада қолди.

Кеча Bloomberg 1995-2207 йиллари дунёнинг энг бой кишиси бўлса ҳам, сўнгра бироз пастга тушиб кетган америкалик Билл Гейтс яна биринчи ўринга чиққанини эълон қилди. Унга кўра, Microsoft корпорациясининг асосчиси Билл Гейтснинг бойлиги $72,7 млрд.

Охирги сўз Форбес журналида. Кўрамиз, у нима дер экан?

Минг афсусуси, ўзбеклар бундай воқеа ва хабарларни узоқдан кузатишга мажбурлар, чунки бизда миллиардерни қўйиб туринг, расмий миллионер ҳам йўқ. Ислом Карим бойларни инвестор эмас, ўзи ва қизи каби ўғри деб билади, ҳеч кимнинг бой бўлишига йўл қўймайди. Яхшиямки, Билл Гейтс Ўзбекистондан чиқмабди. Чиқса эди, замонавий компютерларни яратишга бошлаб, биринчи миллион долларини йиғишга улгурмасиданоқ қамоққа отиларди.