16 May 2013
21:39 - Қозоғистон Росия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда, Ўзбекистон ҳали ҳам яккамоховлик йўлида
Нурсултон Назарбой Россия ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик программасини амалга ошириш бўйича Келишувни ратификация қилувчи қонунни кеча имзолагани расмий хабарларда билдирилди. Хабарда бу келишувнинг тафсилотлари берилмайди.

Биз бу Келишувни на қоралаш на оқлаш ниятимиз йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, қўшнимизда бўлаётган воқеаларни билиб боришимиз, Ислом Карим собитқадамлик билан Ўзбекистонни халқаро соҳада яккамоховга айлантираётганига эътибор беришимиз шарт. Ҳозирги глобаллашув асрида яккамоховлик сиёсатини олиб бориш фақат бизнинг зараримизга бўлади.