16 May 2013
22:50 -
Америкалик ёзувчилар Тошкентга келади, Озодлик машъалидан учқун келадими?
Бугун Тошкентдаги АҚШ элчилиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, 4 нафар америкалик ёзувчи – Энн Ҳуд, Стивен Куусисто, Чинело Окпаранта ва Кристофер Меррил – 17-22 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар ижодкорлар учун АҚШнинг Айова Университетида ташкил этилган Халқаро бадиий ижодий дастур кўмагида юртимизга сафар қилмоқда.
Ўзбекистонда америкалик ёзувчилар юртимиз қалам соҳиблари билан ижод сирларини ўртоқлашади ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлишади. Ташриф давомида америкалик ёзувчи-элчилар Тошкентда шоир, ёзувчи, талаба ва ўқувчилар билан мушоира ва ижодий суҳбатлар ўтказадилар. Шунингдек Самарқанд давлат университети талабалари билан ҳам учрашув режалаштирилган.
Тахмин қилиш қийин эмасаки, америкаликлар Ўзбекистонни айланиш, Самарқандни кўриш учунгина келмоқдалар. Улар Нью-Йоркдаги Озодлик машъалидан ҳеч бир бўлмаса бир учқин олиб келишларини кутиш соддалик бўларди. Қолаверса, улар Ўзбекистондаги диктаорликни бир учқун билан йўқ қилиб бўлмаслигини ҳам, халқ эса қулликка қарши исён қилиш кераклигини тушунмаслигини ҳам яхши биладилар.