16 May 2013
21:12 -
Россия судьялари делегацияси Тошкентга келди
Ўзбекистон Репсубликаси Олий суди раиси Бўритош Мустафоев Россия Федерацияси Олий суди раиси Вячеслав Лебедев етакчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, жиноят, жиноят-процессуал қонунчиликни либераллаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўла ҳимоя қилинишини таъминловчи мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди, дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.
Хабарларга кўра, Россия Федерацияси Олий суди раиси Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар бераётган юксак самараларга юқори баҳо берибди.
Суд-ҳуқуқ тизими нисбатан Ўзбекистонга нисбатан бироз тузукроқ бўлса ҳам, Ғарб унинг демокраик принципларга мос келмаслигини айтади. Шу сабабли Россия судьялари Ўзбекистондаги масхарабозлик, хусусан, Бўритош Мустафоев бошлиқ тизимни ҳукуматнинг қўғирчоғи эканлиги, порахўрлик ва коррупция ботқоғига ботганини "кўрмай қолганлари" табиийдир.