16 May 2013
20:32 - АҚШда МХХнинг яна бир нашри иш бошлади - “The Uzbek Times” журнали
Ўзбекистон фуқароси Фарҳод Султонов муассислигидаги The Uzbek Times журналининг март-апрель ойлари билан белгиланган нишона сони чоп этилган. Инглиз тилидаги мазкур нашр нафақат мамлакатимиз тарихи, маданияти ва урф-одатлари, балки инвестицион, иқтисодий ва туристик имкониятлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб боради. Бундан ташқари, журнал саҳифаларида америкалик таниқли экспертларнинг Марказий Осиё муаммоларига бағишланган таҳлилий мақолалари чоп этилади, дейилади журнал чоп қилингани билан боғлиқ хабарларда.

The Uzbek Times журналининг бир йилда 6 та сони чоп қилинади. Журнал Фарҳод Султонов тарафидан АҚШда чоп этиладиган иккинчи нашри бўлиб, ўзбек тилидаги «Ватандош» газетаси ҳам унга тегишли. Шундан хулоса қилиш мумкинки, The Uzbek Times журнали худди "Ватандош" газетаси каби МХХ нинг навбатдаги масхарабоз нашри бўлади.

Бу журнал Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётгани, Ўзбекистонда ўртача ойлик қўшни Қозоғистондан 8 баравар камлиги, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини ёзармиди? МХХ Озодлик, Америка Овози, ББС каби радиоларга ҳам гапиртирмаган нарсаларини журналда ёздирармиди?

МХХ ва Ислом Каримнинг мақсади - ўзбекларни АҚШда ҳам қорамолликда ушлаб туришдир. Аммо, бу ифлос Фарҳод Султоновга ўхшаганлар ҳам вақти келиб, Ўзбек миллати олдида жавоб берадилар. Агар қайтиб борсалар Ўзбекистонга.