16 May 2013
19:50 - “Бухорогазсаноатқурилиш” ширкати собиқ раҳбари Намангандаги колонияга жўнатилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган “Бухорогазсаноатқурилиш” ширкати собиқ раҳбари Илҳом Ҳамроевнинг иши Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилиб, ўзгаришсиз қолдирилди. Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Самойидин Ҳусейновнинг иккинчи хотинига уй қуриб берганликда айбланган бу шахс ва унинг қариндошлари мол-мулки мусодара қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Ҳамроев Ўзбекистон Репсбубликаси ЖКнинг талон-тарож қилиш, мансаб сохтакорлиги ва уни суиистеъмол қилиш сингари иқтисодий жиноятлар мажмуи билан айбланган.