16 May 2013
19:28 -
"Ҳаракат" хатқутисидан : Фармацевтика институтининг хўжайини Аҳмад Юнусхўжаевдир!
Ассалому Алайкум Ҳаракат таҳририяти. Хабарингиз бўлса крак, кейинги кунларда Ўзбекистонда дори воситаларини ишлаб чиқариш ва дори муомаласи билан боғлик қатор ширкатларни Республика Прокуратураси текшираётганлиги ҳақида гап-сўз тарқалган. Жумладан, “Pharmed” ундан сўнг “Dori Darmon” ширкатлари прокуратура назоратига тушган.
Бу текширишларнинг асосий мақсади нималиги қоронгу. Эҳтимол, монополияга қарши курашдир. Эҳтимол, текширишлар истеьмолчилар манфаатини кўзлаб қилинаётгандир. Балки, баьзи “Remedy” ва “Remedi group” каби ишлаб чиқарувчилар учун майдон тозалаш керакдир. Чунки Ўзбекистонда 100 дан ортиқ корхона бўлса ҳам, уларнинг бирортаси “Remedy” га ўхшамайди. Бу корхона фармацевтика институтига ўқишга кирмоқчи бўлганларнинг пора пулларига қурилган. Бу корхоналарнинг эгаси эса шу институтнинг 13 йиллик ректори Аҳмад Юнусхўжаевдир. Бу корхоналар яна институт олимлари, аспирантлари, докторантлари давлатнинг бюджет пулари ҳисобига бажарган тадкиқотлари, ишланмалари натижаларини ишлаб чиқариб келадилар. Агарда 1 та дорини лабораториядан ишлаб чиқаришга олиб бориш учун бир неча юзлаб миллион сўм сарфланишини ҳисобга олинса, Юнусхўжаев бу корхоналарида далатнинг қанча канча пулларини ўзлаштириб юборганини тасаввур қилиш мумкин.
Бир томондан пора пуллариги завод қурилади, иккинчи томондан бутун институт олимлари бу заводлар учун ишлайди. Албатта, Юнусхўжаев, юқорига ҳам мумайгина узатиб туришни унутмаган. Акс ҳолда бунчалик қаллобликлар узоқ вақт давом эта олмас эди!
Йиллар давомида қабулнинг гоҳида расмий, гоҳида норасмий, аммо доимий бошқарувчиси қишлоқ хўжалиги мутахассиси Азиз Нурмуҳамедов бўлиб келмоқда. Уни бу хизматлари учун ўта қадрлаган Ректор агрономни бутун бошлиқ Саноат фарациясига бошлиқ қилиб қўйган. А.Нурмуҳамедов ҳам имкониятдан усталик билан ва унумли фойдаланиб келмоқда. У ота-оналар билан фарзандларининг семестрдаги имтиҳонларини яхлит баҳолаб олади. Ҳам қулай, ҳам иси чиқмйди! Қабулдаги асосий молиявий воситачи эса ўқитувчилар ўзаро “қайнона “ деб атовчи Ш.Умаровадир. Бутун институтда унинг сўзини икки килувчи топилмайди. Ҳақиқий қайнона!
Юнусхўжаев-Нурмуҳамедов-Умарова. Бутун институт ва унинг барча ходимларини тақдири шу учлик қўлида! Уларнинг эса юқоридаги раҳнамолари барҳаёт, Унга ҳеч кимнинг кучи етмайди! Ахир, бутун Ўзбекистонда 13 йилдан бери ҳар йили юзлаб абитуриентлар порасини олиб келаётган, яна ҳар йили қўшимча суперконтрактлар тузиб келаётган Юнусхўжаевдан бошқа ректор топиладими?!
Сўнгги йилларда у хатто махсус идоралар билан якинлигини беркитмай, мажлисларда ўкитувчиларга пўписа ҳам қиладиган одат чиқарган. Гўёки, агарда у хоҳласа баьзиларни ирститутдан кишанлаб олиб чиқишади. Ҳозирча эса у кўнмай турибти! Каранга, маҳсус идоралар ҳам унга тобеь!! Мадомики, ректор шу кунгача хоҳлаганини қилиб келар экан, унинг айтганларига ҳам ишонасан, киши. Балки, ташқаридан бўлган хабар шароитни бир оз ўзгартирар. Ахир бу чексиз давом этмаслиги керакку! Ахир бу таьлим маскани, ёшлар илм олиши, таьлим олиши керак булган муққадас жойку!