16 May 2013
17:25 - Ражаб Эрдўғон бошчилигидаги жуда катта делегация Барак Обама билан учрашмоқда
Турк хабар воситалари ўта оламшумул воқеа сифатида билдиришларича, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги катта делегация расмий ташриф билан Вашингтонга келиб, АҚШ Президенти Барака Обама билан учрашув бошлади. Музокраларнинг асосий мавзуми Сурия масаласи бўлиши ҳам хабарларда айтилган.

Лекин, туркларнинг делегацияси каттагина эмас, жуда катта эканлигидан тахмин қилиш мумкинки, Суриядан бошқа гаплашадиган мавзулар ҳам кўп. Маълумки, тоқатли исломчилар партияси ҳисобланадиган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг (АТП) Ражаб Эрдўғон бошчилигида ҳокимиятга келиши бу мамлакатда кўп нарсани ўзгартирди. Ички сиёсатда жамиятни исломлаштиришга қаратилган қадамлар бор. Ражаб Эрдўғон бироз бўлса ҳам Ғарбдан юз ўгириб, Араб дунёсига лидерлик қилшдек иддиога асосланган сиёсат олиб бормоқда. Туркиянинг Исроил билан муносабатлар совуқ уруш даражасига чиқди дейиш мумкин. Табиий, бундай урушда Ғарб Исроил таарфида бўлади. Аммо, Ғарб айни замонда Туркиянинг дунёдаги ва минтақадаги ролини ҳисобга олиб, мувозанатлироқ сиёсат олиб боришга мажбур.

Ҳа, дарвоқе, Туркия делегациясига Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири, Мудофаа вазири, яна 2 вазирдан ташқари, Эрдўғоннинг партия бўйича ўринбосари, Миллий Истиҳборот Ташкилотининг вакили ва Туркиянинг АҚШдаги элчиси киради.

Турк Дунёсининг лидери бўлган Туркиянинг ички ва ташқи сиёсати ўзбекларни ҳам қизиқтириши керак. Аммо, минг афсуки, Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Турк Дунёсининг бош душмани Ислом Каримнинг буйруғи билан дунёда Туркия борлигини эсламасликка ҳаракат қиладилар.