"Ҳаракат: Ўзбекни қайтдан миллатга айлантириш - мустақиллик учун кураш тарихини кўрсатувчи фильмларни юз минглаб, миллионлаб миллатдошларимиз тамоша қилиб, ҳис-туйғуга тўлишидан бошланади
Сўзларимиз қанчалик оғир бўлмасин, ҳақиқатни очиқ гапиришга мажбурмиз. Миллат тушунчасини, миллий ғурур ва миллий ҳис-туйғуларини бутунлай йўқотган ўзбекларнинг кўпчлиги қаромоллар подасига айлантирилган. "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатнинг "Қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда қисиб ўтирган ўзбек миллати миллат сифатини йўқотди, уни қайтадан миллат қилиб бўлмайди, аммо бирликчилар қилиб бўлмайдиган ишга қўл уриб ҳам уни қилоладилар", деган гаплари биз учун шиордир.
Ўзбек қайтадан миллий ғурурини тиклаши, миллий ҳис-туйғуларини тирилтириши керак. Бизнинг ишимиз унга ёрдамчи бўлишдир.
Биз ҳаммани YouTube cаҳифасига жойлаштирилган бир видеофильмни кўришга чақирамиз.
Бу фильм Совет армияси сафида хизмат қилаётган пайтида ваҳшийларча ўлдирилган Ўзбек йигитининг 1990 йил 26 апрелдаги (Ҳайит куни, роппа-роса 23 йил аввал) кўмиш маросими "Бирлик" тарафидан намойишга айлантирилгани, тобут ўша пайтда Ислом Карим ишлайдиган жой - Компартиянинг Марказкоми биноси (расмда) олдигача кўтариб келиниши ҳақида. Вақти келади, бу фильмга диктор тарафидан тушунтириш берилади, унинг қисмлари мактаб программаларига киритилади.
Намойишдаги аёлларнинг ҳаммаси бирликчилар, эркакларнинг кўпчилиги бирликчилар. Уларнинг ичида "Бирлик" раисидошлари Абдураҳим Пўлат ва Шуҳрат Исматулла, ҳозирда "Бирлик" Партияси Бош котиби Васила Иноят (26 апрель унинг туғилган куни), "Бирлик"нинг аёллар қаноти "Тўмарис"нинг лидерларидан Вазира Эгамбердилар бор.
Оқ соқолли чол - ўлган аскарнинг бобосидир. Кейинчалик у ҳақиқий бирликчига айланиб, ўша йили июнь ойида Ўзганда ўзбеклар қирғин қилинганда кейин Москвада Қизил Майдонга кираверишда уюштирилган "Бирлик" митингларида қатнашган. Яъни, Ўзбекнинг афонавий боболаридан, тарихда қолади.
Ўлган болани эрсиз катта қилган она ўғлининг жасади келгандан кейин ўрнидан туролмай қолган. Ислом Каримда инсоний туйғунинг уруғи бўлса эди, кўчаларга милиция чиқариб, "Бирлик"нинг йўлини тўсиш ўрнига, шу тобутни кўтаришга ўзи ҳам чиққан, бундан ташқари, бечора онага ҳеч бўлмаса моддий ёрдам берган бўларди. Маълумотларга кўра эса, у ўша куни Марказкомнинг биноси устига пулеметлар ўрнатишга ва керак бўлса одамларни ўққа тутишга буйруқ берган. Бирликчилар буни билган ҳолда шу намойишга чиққанлар.
Намойишчилар милиция тўсиғини ёриб ўтиб, тобут билан биргаликда йўлни тўсиш учун юк автомашиналаридан қилинган деворни ошиб ўтаётганларини кўриб, даҳшатга тушасиз ва Ўзбекнинг кучини кўрасиз.
Кинорежиссер Абдулазииз Маҳмуд томонидан олинган видеофильмнинг бир қисмига Дадахон Ҳасаннинг юракларни тилка-пора қиладиган ашуласи кейинчалик монтаж қилинган. Унда муштипар онанинг номидан шундай сўзлар айтилади:
Мени сени ўлимга туғмовдим болам,
Тобутингга бошларим урмоқдаман.
Бу сўзларни эшитиб йиғламаган одам Ўзбек эмас, қорамолдир.
Бир фарзандининг ўлимига қарши исён қилган миллат олдида, "Бирлик" олдида тиз чўкиш керак. Чунки "Бирлик" тимсолида Ўзбек миллатлигини кўрсатган ўшанда.
Ҳозир нима аҳволдамиз? Қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда, Ўзбек аёлларини тўдалашиб зўрлашганда, Ўзбек аёлларининг қорнидан ҳали туғилмаган Ўзбек чақалоқларни суғириб олиб, бошини копток қилиб тепишганда оғзимизни юмиб ўтирибмиз.
Эй, ўзбеклар, бу фильмни кўринг, бошқаларга кўрсатинг, ҳис-туйғуларингиз тўлиб тошса, уни жиловлашга ҳаракат қилманг, дод солиб йиғланг. Акс ҳолда, қайтадан Ўзбек бўлолмаймиз.
Фильмни шу ерда кўринг - http://www.youtube.com/watch?v=PaxuCMMc0Qo