16 May 2013
08:25 - Афғонистонда Гуржистонлик уч ҳарбий ҳалок бўлди, Президент Саакашвили мотам куни эълон қилди
Уч кун аввал толибларнинг ҳужуми пайтида ҳалок бўлган 3 нафар Гуржистон ҳарбийсининг жасади бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 8 да Тбилисига олиб келинади, деб хабар беради Грузия-Online агентлиги. Жасадлар бугуноқ қаридошларига топширилади.

Ҳукуматнинг таклифи билан мамлакат Президенти Михаил Саакашвили 16 майни Мотам Куни деб эълон қилди. Давлат муассасаларида давлат байроқлари қисман туширилади, кўнгил очар тадбирлар бекор қилинади.

2009 йилдан бери Афғонистонда хавфсизликни сақлаш бўйича халқаро кучлар таркибида сони 1,5 минг бўлган Гуржистон ҳарбийлари хизмат кўрсатмоқда. Шу пайтгача уларнинг 22 нафари ҳалок бўлди.