Достон Иброҳимов исмли ўқувчимизга "Ҳаракат" Агантлигининг Интернетдаги саҳифаларида Ислом дунёсининг қолоқлиги ва Ислом динида ислоҳортлар ўтказиш шартлиги ҳақидаги фикрлар ёқмаган экан, у агоессив шаклдаги ўз нуқтаи назарини Файсбукдаги саҳифамизда билдирган. Бизнинг жавобимиз кўпчиликни қизиқтириши мумкинлигини ҳисобга олиб, бу фикр алмашувини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.
Doston Ibragimov: Siz musulmonlarni g'arbdan qoloqligi nimada ekanligiga yuqoridagi gapingiz bilan o'zingiz javob berdingiz. Sizga o'xshagan dinni tushunmaydigan chala savodlar din haqida gapirib hamma joyda fitna chiqarishyapti. Hozirgi zamonda sizga o'xshagan ilmi yo'q ibodati yo'q faqatgina quruq nomi bor o'zini musulmonman deganlar judayam ko'payib ketdi. Mana shu bizni yengilgan nuqtamiz.
Siz Allohning farzlarini qilsa savob qilmasa gunoh bo'ladi degan gapingiz bilan iymondan ajradingiz. Mo'minlikdan chiqdingiz.(fiqh kitoblariga qarang). Tushunchangizni o'zgaritib, iyominingizni yangilab oling!
"Ҳаракат": Ҳурматли Достон, динимиз учун худди биз каби куяётгангиз учун раҳмат. Аммо, бу саҳифада кўп марта ёзилган нарсаларга унча эътибор бермаяпсиз шекилли. Биз айттикки, ҳар бир сўзимиз ўйлаб ёзилган, хатоимизни топинг, дарҳол бу сайтни бекитиб, саводсизлигимизни тан оламиз. Қани топинг хатомизни?
"quru nomi bor o'zini musulmonman deganlar judayam ko'payib ketdi", дебсиз.Ўзингиз ҳам биладиган машҳур бир жумларни айтган одам мусулмондир, тамом вассалом. Сизга ким ҳуқуқ берди ажратишга - ким ҳақиқий мусулмон, ким қалбаки? Қалбакилар бўлса, илми йўқ, ибодоти йўқ бўлса, Оллоҳ олдида ўзи жавоб беради. Оллоҳнинг Қуръондаги қуйидаги маъно берувчи сўзларини билсанги керак: Исломнинг ҳамма талабларини аъло ижро қилдим, демак, жойим жаннатда бўлади деб ўйламанг, қарорни мен бераман.
Демак, ким жаннатда бўлади, ким дўзахда, маълум эмас. Русларнинг бир мақоли бор: "Дўзахга йўл ҳам яхши ниятлар билан тўшалган". Сиз ҳам яхши ниятлар билан дўзахга кетмаяпсизми?
Ислом дунёси чуқур инқирозда эканлигини ҳозир аҳмоқ ҳам кўриб турибди. Мусулмон дунёсини Ғарб босиб олиб, кейин мусулмонларни қолоқ ва қашшоқ қилмади, улар қолоқ ва қашшоқ бўлгани учун осонликча босиб олди. Биз ҳам мусулмон сифатида аянчли аҳволимизни тузатиш учун бир нарсалар қилишга ҲАҚҚИМИЗ бор.
Бу мақолада ҳеч хато йўқ. Исломнинг энг буюк улломаси ҳам хато тополмайди. Шундай бўлса ҳам фараз қилайлик топсин. Барибир, биз яхшилик учун бир нарсалар қилишга уринаётганимизни тан олишга мажбур бўлади.
Биз Ер юзининг баъзи нуқталарида 5 маҳал номзоз ўқиш ва рўза тутиш деган тушунча маъносини йўқотишини ёздик. Тўппа тўғрику. Демак, Ислом уламолари Қуръонни хато тафсир қилишгани 100 фоиз аниқ. Америкадан туриб Каъабага қараб номоз ўқиш мумкин эмаслигини ҳам тушунмайсизми? Оллоҳ "Каъбага қараб номоз ўқишни" буюрганда, Каъбага кўз билан эмас, қалб билан қараш кераклигини айтган. Ҳеч бир Ислом уламоси шу фундаментал, аамо бошқача фикримизни инкор этолмайди. Қаранг, озгина бошқача тафсир билан фундаментал ўзгаришлар тарафига йўл очмоқдамиз. Бизга раҳмат дейиш керак.
Ҳамма имкони бор мусулмонлар ҳам Ҳажга бора олмайди. Шуни ҳам тушунмасизми? Тушунмасангиз, боролмаган мусулмонларни Ҳаж фарзини бажармасликда, яъни гуноҳ қилганликда айблашга тўғри келадику.
Яна бир масала. Имон билан закотни тенглаштириб бўладими? Ҳозир ҳамма мамлакатлар фаровонликка қараб кетмоқдалар. Закот билан кимнинг иши бор бўлади яқинда. Аммо энг муҳими ИМОНдир. Масалан Сиз 4 та фарзни ҳаммага кўрсатиб бажараётгандирсиз, аммо Имонингиз борлигини исботлай олмайсиз. Атеист ҳам ҳаммани алдаб юравериши мумкин, 5 маҳал номоз қилиб ва рўза тутиб, аммо Имонини текшириб бўмайдику. Олоҳ текширади демоқчимисиз. Тўғри, Сизнинг қанчалик Имонли эканлигингизни ҳам, бизни ҳам, фақат ва фақат Оллоҳ текширади, У ҳукм беради.
Келинг, ақл билан баҳс қилайлик. Қуръонни қайтадан тафсир қилиш айб эмас. Илмимиз ортган сари қилишимиз керак бўлган иш.
Вақти келиб қолгани учун бу мазуга тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган бир нарсани айтиш мумкин. Гап шундак, насронийлар Чарльз Дарвин назариясини тан олишга тайёрланишмоқда. Бу назарияни билсангиз керак. Худо кўрсатмасин, бизнинг бошимизга ҳам шунақа муаммолар келмасмикан? Табиий, ҳозир эмас, 622 йилдан кейин, чунки, динимиз шунча йилга ёш. Келса, балки, Қуръонни тафсир қилиш йўли билан боши берк кўчадан чиқиш керакдир. Масалан, ҳамма нарса Оллоҳдан деганда, дунёдаги ҳамма жараёнлар, масалан, одамнинг келиб чиқиш жараёни ҳам ОЛЛОҲ томонидан яратилганини тушуниш керакдир.
Ҳа, "Ҳаракат" мутлақо ҳақ. Буюк ислоҳотларга муҳтожмиз.