«Казах-Зерно» ахборот агенлиги хабарига кўра, Қозоғистон унининг асосий харидори бўлган Ўзбекистон бу мамлакатдан кирадиган ун импортини кескин қисқартирди. Бир муддат олдин макарон ва нон маҳсулотларига нисбатан божхона ставкаларини оширган Ўзбекистон ҳукуматининг мақсади миллий маҳсулотлар сотувини кенгайтиришдан иборат. Мамлакатда бунёд қилинган янги хорижий қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотлари савдосини кенгайтириш мақсадида қилинган бу ҳаракат яхши ўйлаб қилинмаган бўлса, мамлакатда нон нархи ошишига олиб келиши мумкин, дейди мухбиримиз.
Шу кунлардаёқ Ўзбекистон бозорларида бу чекловлар туфайли қозоқ униннг баҳоси аста-секин кўтарилмоқда. 50 килограммлик бир қоп “Олтин дон” уни бугун Қўйлиқ улгуржи бозорида 79 минг сўмга сотилди. Тужжорларга Тошкентда бунёд этилган қўшма корхоналарнинг ун маҳсулотларини сотиш тавсия этилмоқда. Аммо Ўзбекистон маҳсулотлари ҳали харидиорини топиб улгургани йўқ.