14 May 2013
22:19 - Ташқи ишлар вазиримиз "Ҳаракат" олдида тиз чўкди ва ЖАР элчисини қабул қилди

Турли элчиларнинг Ташқи ишлар вазирлигида қабул қиллиниши одатда хабарга ҳам арзимайдиган воқеа. Муҳим масала бўйича учрашувларгина хабар қилинади. Аммо, Ўзбекистонда ҳатто иқтисоднинг чўқаётгани халқдан сир тутилса ҳам, ҳеч ким билмайдиган мамлакат элчиларининг вазирликка келиши албатта хабар қилинади. Бироқ, ҳатто АҚШ, Рассия, Хитой каби давлатларнинг элчилари вазирликка келгани ҳақида хабар берилганда ҳам, элчини ким қабул қилгани айтилмайди. Бу аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Биз бу ҳақда жуда кўп марта ўта камситувчи юмор билан ёзгандик.

Юморли танқидимиз таъсир қилди шекилли, бугунги хабарларда Жанубий Африка Республикасининг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Вики Мазви Кумало Ташқи ишлар вазирлигига келгани айтилар экан, элчини вазир Абдулазиз Комилов қабул қилгани алоҳида урғуланди. ЖАРли элчи Президент Ислом Карим номига йўлланган ишонч ёрлиғини топшириш билан бирга Ўзбекистон – ЖАР муносабатларининг истиқболллари, хусусан, мазкур мамлакат ширкатларининг Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ва нефтни қайта ишлаш соҳасидаги фаолияти хусусида гаплашибди.

Қизиғи шундаки, Вики Мазви Кумало Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини Анқарадан бошқаради, чунки, унинг асосий лавозими - ЖАРнинг Туркиядаги элчиси.