14 May 2013
16:34 - Ўзбек божхоначиларининг боши дардда, ервопаликлар уларни ҳалол ишлашга ўргатишмоқси
Ўзбек божхоначиларининг боши дардда, ервопаликлар уларни ҳалол ишлашга ўргатишмоқси

Остонада ЕИнинг ёрдамида Марказий Осиё мамлакатлари божхона хизматлари раҳбарлари ва инструкторларининг йиғилиши бўлмоқда, деб хабар беради қозоқларнинг Казинформ агентлиги. Қозоғистон пойтахтига барча Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон вакиллари етиб келишган. Учрашув ташкилотчилари ичида Миграцион Сиёсат Ишлаб чиқариш бўйича Халқаро Марказ ҳам борлигидан тушуниш мумкинки, божхона хизматчиларини нолегал миграция билан курашга ҳам тортишмоқчи.

Аммо, бундан ҳам муҳим бўлган нарса шундан иборатки, ЕИ албатта божхоначиларини ўз вазифасини сидқидиллик билан бажаришга ва пора олиш иллатини йўқотишга чақириди ҳамда шу йўналишда таълим беришига интилади. Демократиянинг уруғу ҳам бўлмаган Ўзбеистонда, ҳамма нарса коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботган. Божхона хизматлари ҳам. Бечора божхоначиларимизнинг боши дардда, чунки, ЕИнинг тавсиялари билан Ўзбекистондаги борликни қандай қилиб бир паллага қўйиш мумкинлигини тушунишолмайди. Ечим йўли битта - жамиятни демократиялаштириш. Демократия бўлса порахўрликнинг йўли кесилади-ку! Энди нима қиламиз?