14 May 2013
08:26 - Сирдарёда амалдорлар ишдан олинмоқда
Кеча Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар прокурори Э. Базарбаев ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Р. Турдиев лавозимидан четлатилди. Бу шахсларнинг амалидан ҳайдалишига уларнинг фаолияти давомида йўл қўйган мунтазам хатоликлари ҳамда совуққонликлари сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир муддат аввал Сирдарёда миршаббоши ҳамда МХХнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ҳам лавозимидан четлатилганди.