Дерё Серт исмли ёш турк аёли бачадаонидаги муаммолар сабабли фарзандли бўлолмасди. Аммо, ҳозир тиббиёт шундай ривожланмоқдаки, бир маҳаллар ҳаёл бўлган ниятларга етишиш мумкин. 2011 йил 8 августда Оқденгиз (турклар Ўртаер денгизини шундай деб аташади) бўйидаги машҳур Анталия шаҳри касалхонасида 23 ёшли Дерёга эндигина ўлган аёлнинг бачадонини нақл (трансплантация) қилишган экан. Бундай амалиёт дунёда биринчи бўлиши эди.
Шу йил 31 мартда унинг бачадонига эмбрион нақл қилингач, 12 апрелда Дерёнинг ҳомиладор бўлгани ҳам эълон қилинибди. Аммо, шу кунларда 8 ҳафтали эмбрионнинг юраги урмаётгани маълум бўлгандан кейин, аёлнинг ҳомиладорлиги тўтатилибди.
Ҳозир уйида ўзига келаётган Дерё расмда кўриб турганингиз каби умидини йўқотгани йўқ. У ҳали фарзанд кўришига ишонади. Докторлар ҳам шундай умид бермоқдалар.
Қаранг, фарзандга зор бўлган, ўзи фарзанд туғиш орзуси билан яшаётган Дерё каби аёллар бор экан, қирғиз фашистлари Ўзбек чақалоғини онасининг қорнидан суғуриб олиб, бошини копток қилиб тептилар. Жаҳон бўйича сони 30 миллиондан кўп бўлган ўзбеклар ўзларини бу даҳшатни кўрмаганга солиб, одам деб ҳисобланишга ҳам лойиқ эмасликларини кўрсатдилар. Хотинчалиш ўзбек йигитлари уялмасдан "осмонимиз тинч, бошқа нарса билан ишимиз йўқ" деб очиқча гапиришгача бормоқдалар.
Дерё каби ҳақиқий аёллар биз тўғримизда нималар ўйлашаркин?
Балки, кеч эмасдир, ўзбекни қайтадан одам қилиш имкони бордир. Келинг, Дерё фарзандли бўлсин дея Оллоҳга ёлворайлик, зора шундай ёлворишлар таъсирида қайтадан одам бўлишимиз тезлашса.