14 May 2013
08:22 - Қозоқ самолёти парвоз пайтида техник носозликка дуч келди
Тошкент-Алмати йўналиши бўйича учаётган «Эйр Астана» авиакомпаниясига тегишли Boeing 757-200 учоғи Чимкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Тошкентдан парвоз қилган авиалайнернинг сунъий иқлим ҳосил қилиш тизимларидан бирида носозлик пайдо бўлгани сабабли мажбурий қўниш амалга оширилган. “Кабар” телеканалига кўра, ҳаво кемаси бортидаги 136 йўловчи ва экипаж аъзолари зарар кўрмаган.

Йўловчиларнинг бошқа учоқда манзилига етказилгани айтилмоқда.