11 May 2013
01:42 - Ислом Каримнинг "Бирлик"ка жавоби: «Euronews» телеканали катта пул эвазига Ўзбекистоннинг чўкаётган иқтисодини зўр қилиб кўрсатмоқчи

«Euronews» халқаро телеканалида Ўзбекистоннинг иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган реклама ролигини намойиш этиш бошланди. Албаттта реклама ўз номи билан реклама, лекин бу ёлғон хабар шу йилнинг 15 майига қадар «Прайм-тайм» рукнида кунига уч маротаба, тонгги ва кечки соатларда намойиш этилади. «Welcome to Uzbekistan» телечўпчаги инглиз ва рус тилларида 35 сониядан томошабинларнинг вақтини ўғирламоқда
.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бу каби рекламаларни бошқа халқаро телеканаллар орқали ҳам узатиш режалаштирилган.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистон раҳбарлари "Ҳаракат" Агентлиги мамлакатимиз иқтисодининг чўкаётгани, ўзбекларнинг ўртача ойлиги қозоқлардан 8 марта кам эканлиги каби "Бирлик" тарафидан топилган маълумотларни тарқатаётгани туфайли обрўлари халқаро саҳнада бир пул бўлаётганидан паникага тушиб, катта пул ишлатиб бўлса ҳам, ёлғонга асосланган реклама тарқатмоқдалар. Аммо, ҳеч нарса қилолмайдилар, чунки, ойни этак билан ёпиб бўлмайди.