11 May 2013
01:14 -
Ўзбекистонда илк марта юракнинг ортиқча тўқималарини бартараф этиш бўйича амалиёт ўтказилди
Ривожланган мамлакатларда гипертрофик кардиомиопатия бўйича жарраоҳлик амалиётлари аллақачон ўзлаштирилган. Аммо Ўзбекистонда юрак чап қоринчасининг кенгайиб кетиши хасталигини бартараф этиш бўйича жарроҳлик амалиёти илк марта амалга оширилди. Юрак мушаклари ўсиб, кенгайиб бораётган беморлар учун ягона қутқарув усули бўлган бу амалиёт Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида синовдан ўтди.
Мазкур жарроҳлик амалиёти ва уни амалга оширувчи технологияни ўзлаштиришда ўзбек шифокорларига академик алмашинув дастури билан Ўзбекистонга келган италиялик шифокорлар кўмаклашди. Маълум бўлишича, илк жарроҳлик операцияларии муваффақиятли ўтган, барча беморлар ўзларини яхши ҳис қилмоқда.
Хабарларда бундай амалиёт қанчолик арзон-қимматлиги айтилмайди. Тиббий суғурта бўлмаган Ўзбекистонда ўртача ойлик бор-йўғи 85 доллар экан, бундай амалиётга муҳтож бўлганлар учун молиявий муаммолар чиқиши турган гап. Бунинг устига қашшоқликда яшаётган ўзбек шифокорлори асосан пора олиш ҳисобига яшаётганларини ҳам ҳисобга олсак, тиббиёт бир четда қолиб, маънавият биринчи ўринга чиқади.