06 May 2013
23:36 -
“Новости Узбекистана” газетаси муҳаррири ишдан олинди
“Медиа-бизнес” МЧЖнинг “Новости Узбекистана” газетаси бош муҳаррири Баҳодир Йўлдошев лавозимидан четлатилди. Маҳаллий нашрлар орасида “тиши” борлиги билан ном чиқарган газета муҳаррири ҳукумат амалдорлари кўрсатмаси асосида лавозимидан бўшатилган. Аммо таҳририят ходимлари унинг истеъфосини пенсияга чиқиши билан изоҳлашмоқда.