07 May 2013
01:20 -
Ўзбекистонда яхши хабар ҳам бор: мустақиллик давридаги илк цемент заводи қурилади
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида шу йилнинг декабрь ойида цемент заводининг қурилиш ишлари битади. Лойиҳа қиймати 43,7 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур завод йилига 420 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Завод буюртмачиси Россиянинг «Нефть ва газ» компанияси томонидан тузилган «Сурхонцементинвест» ширкатидир.
Ўзбекистон жанубидаги мазкур цемент заводини ишга тушириш бу турдаги маҳсулотни Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини оширади, дейди мухбиримиз.
Ўзбекистон жанубидаги мазкур цемент заводини ишга тушириш бу турдаги маҳсулотни Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини оширади, дейди мухбиримиз.