06 May 2013
22:25 - Нохуш хабар: Қибрайлик болани яшин урди
Тошкент вилояти Қибрай тумани "Ёнариқ" қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи маҳаллий мактабнинг 6-синф ўқувчиси Хожиакбар Зайниддиновни яшин урди. Бола пода ҳайдаб келаётган бўлган, ҳаммаёқни сув қоплагани учун электр қуввати болакайга ҳам таъсир қилган. Моллар ўша ерда харом ўлгани, болакай эса зудлик билан пойтахт клиникаларидан бирининг жонлантириш бўлимига олиб кетилган.

Болаларни яшин уриш ҳолати ўтган йили Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Мунчоқтепа қишлоғида содир бўлган ва бу ҳақда “Ҳаракат” ўз вақтида хабар берган.