04 May 2013
09:06 -
Яна бир сафдошимиздан айрилдик, Баҳтиёр Ҳамро оламдан ўтди
"Бирлик" Халқ Ҳаракатининг Жиззах вилоятидаги асосчиларидан, сўнги йилларда кўпроқ ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидан танилган Баҳтиёр Ҳамро бугун саҳарда оламдан ўтди. У охирги йили ичак саратонига дучор бўлган эди. Шу касаллик уни 59 ёшида бу дунёдан олиб кетди. Бугун пешин номозидан кейин жанозаси ўқилиб, тупроққа берилди.
Баҳтиёр Ҳамро ҳуқуқ ҳимоячиларига бериладиган халқаро Фронтлайн мукофотига номзод қилиб кўрсатилган бўлиб, шу кунларда бу масала узул-кесил унинг фойдасига ҳал бўлиши маълум эди. Афсуски, у мукофоот олиш кунларига етиб келолмади.
Яқин-узоқ вилоятлардан унинг бирликчи ва ҳуқуқ ҳимоячи сафдошлари Жиззахга қараб йўлга чиқдилар. "Бирлик" лидери Абдураҳам Пўлат Вашингтондан телефон қилиб, сафдоши Баҳтиёрнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.
Оллоҳ жойини жаннат қилсин.