04 May 2013
08:22 - Жеймс Доббинс АҚШ Президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича Маҳсус вакили этиб тайинланди
Бу ҳақда хабар тарқатган Reuters агентлиги Жеймс Доббинс Давлат Котибининг ёрдамчиси, АҚШ Президентининг ёрдамчиси ва маслаҳатчиси, АҚШнинг ЕИдаги элчиси, АҚШнинг толибон режими йиқитилгандан кейин Афғонистондаги биринчи элчиси лавозимларида ишлаганини билдиради. Унинг сўнги лавозими - стратегик тадқиқотлар билан шуғулланадиган RAND Корпорациясининг Халқаро Хавфсизлик ва Мудофа Сиёсати бўйича директори бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилнинг 15 февралидан бери АҚШ Президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича Маҳсус вакили вазифасини Марк Гроссман бажариб келарди. У нима сабабдан ишдан олингани хабарда айтилмайди.