04 May 2013
20:30 - Нью-Йорк фондлар биржасида гуркираб ўсиш давом этмоқда, "Ҳаракат" яна ҳақ чиқди
Ҳозирги глобаллашув замонида фондлар бозоридан мутлоқ барқарорлик кутиб бўлмайди, коммунистик иқтисод тарибиясини олганларгина мутлоқ барқарорлик учун курашадилар ва охир-оқибат чўкиб йўқ бўладилар. СССР шундай бўлди. Ўзбекистон саводсиз Ислом Карим раҳнамолигида шу йўлдан кетмоқда. Ривожланган мамлакатларда эса, фондлар бозори дунёнинг нарига чеккасида эшик тиқ этса, ундан ҳам таъсирланади.

Жорийдаги ҳафтанинг охирги иш кунини кеча битирган Нью-Йорк фондлар биржасида айнан шундай бўлди. Лекин, зиг-загли чиқиб-тушишларга қарамасдан ўтган бир ҳафтада биржанинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси тахминан 150 поғана юксалиб, 14973 да тўхтади. Ҳафта ўртасида у қисқа вақтга 15 мингдан ҳам юқорига чиқиб, тарихий рекорд қўйди.

Экспертларга кўра, кеча, яъни жума куни ҳам жиддий юксалиш бўлганининг сабаби - апрель ойида 2008 йили бошланган молиявий-иқтисодий кризисдан сўнг биринчи марта ишсизлак даражаси 7,5 фоизга тушгани, кутилгандан кўпроқ иш ери яратилгани.

Эслатиб ўтамиз, кризис бошланишида аввал Dow Jones индекси 13 мингдан юқорида ўйнаб турса ҳам, 15 мингдан ортишни қўйиб туринг, 15 мингга бунчалик яқинлашмаган экан.

Dow Jones индекси АҚШнинг энг кучли 20 та ширкати акцияларининг ўртача қийматини ўзида акс эттиришини ҳисобга олсак, америкалик энг катта бойлар гуруҳи қайтдан оёққа турдигина эмас, аввалгидан ҳам кучлироқ бўлганини уруғулаш керак. Демак, яқинда иқтисодий кризисдан чиқиш хусусида эмас, иқтисоднинг аввалгидан ҳам кчлироқ бўлгани ҳақида гапириш лозим бўлади.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, тахминан бир йилча аввал жаҳоннинг энг машҳур молиячиси Сорос жаҳонда молиявий-иқтисодий кризиснинг иккинчи фазаси бўлиши мумкинлигини гапирганда, айнан "Ҳаракат" агентлиги бундай бўлмаслигини урғулаб, машҳур молиячи қариб қолганига имо-ишора қилган эди. Кўриб турибсизки, "Ҳаракат" ҳар доимгидек яна ҳақ чиқди.