03 May 2013
13:32 -
Покистонда одам ўлдириш оддий ҳол, бугун прокурор ва парламентга номзод отиб ўлдирилди
Исломободда бугун эрталаб иш ерига кетаётган прокурор Чаудхру Зулфиқор номаълум одам тарафидан отиб ўлдирилди, дейилади Ғарб агентликлари тарқатган хабарда. Чаудхру Зулфиқор оддий прокурор эмас, собиқ Бош вазир Беназир Бхуттонинг ўлдирилиши муносабати билан очилган жиноий ишни олиб бораётган прокурор экан. Маълумки, ўша пайтдаги Президент Мушаррафни ҳам бу ишга айбланувчи сифатида тортиш учун ҳаракатлар давом этмоқда, аммо буни исботлаш учун етарлича фактлар йўқ. Яқинда бўладиган парламент сайловларида қатнашиш учун бир неча йиллик ихтиёрий сургандан қайтиб Покистонга келган Мушарраф энди уйидан чиқмай ўтирибди. Суд унга ҳар қандай сайловларда иштирок этишни тақиқлади, ҳукуматнинг ҳуқуқ тартибот идоралари Покистон Қуролли Кучлари Бош штабининг собиқ раҳбари ҳам бўлган Мушаррафни ҳибсга олишга ҳам журъат этмаяптилар.
Прокурорнинг ўлдирилишида Мушаррафнинг қўли борлини ҳеч ким гапирмаяпти. Аммо, Чаудхру Зулфиқор бир неча йил аввал Ҳиндистоннинг Мумбай (аввалги номи Бомбей) шаҳрида покистонлик исломчи террористлар уюштиргани иддао қилинаётган қирғин бўйича ҳам тергов ишлари олиб бораётганидан тахмин қилиш мумкинки, прокурорни айнан ўша кучларнинг одамлари йўқ қилишган.
Бугун Карачидаги жомедан чиқиб келаётган пайтида Миллий Партиянинг парламентга номзоди Содиқ Замон Хаттак ҳам отииб ўлдирилган.
Хуллас, бу мамлакатда одам ўлдириш оддий воқеага айлангани ҳеч кимни ҳайратга ҳам солмайди.