03 May 2013
12:01 -
Истанбулнинг учинчи аэропортини қуриш ва ишлатиш таклифи давлат тарафидан аукционда $29 миллиардга сотилди
Бугун ўтказилган Истанбулнинг учинчи аэропортини қуриш ва уни 25 йил ишлатиш лойиҳаси бўйича аукцион 20 миллард евродан бошланиб, 87-чи турда 22 млрд 152 млн евро таклиф қилган "Limak-Kolin-Cengiz-Mapa-Kalyon" номли ширкатлар гуруҳининг ғалабаси билан тугади. Бугунги курс билан бу $29 млрд 63 млн атрофида бўлади. Бу Туркиянинг тарихидаги энг катта аукцион сотиши экан.
Дунёнинг энг катта аэропортларидан бири бўладиган Аэропортни қуриш бу йил бошланиб, 2018 йилда тамомланиши кутилмоқда.
Аҳолиси расмий маълумотларга кўра 14 миллионга яқинлашиб қолаётган Истанбулда учинчи аэропортнинг қурилиши сенсация эмас, бугуннинг талабларидан келиб чиқаётган иш. Аммо, Ўзбекистондек давлатнинг Бюджетини йиллик ҳаражат қисмидан сал кам 3 баравар катта маблағ талаб қиладиган лойиҳани бажаришга кучи етадиган хусусий ширкатлар борлиги - бу мамлакатнинг иқтисодий кучи ва потенциалининг кўрсатгичидир.
Ўзбекистонда эса, ҳалигача биронта расмий миллионер ёки милардер йўқ, биронта кучли ширкат йўқ. Ислом Карим катта бойлар пайдо бўлишига йўл қўймайман деб очиқча ва аҳмоқона гап қилгандан кейин, ҳамма ўз пулини яшириш билан овора. Айнан шу сабабли Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистоннинг иқтисоди ботиб бормоқда.