03 May 2013
08:39 -
"Ҳаракат" хатқутисидан: ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАММА ЎҒРИ !..
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳатлар ҳақида оғиз кўпиртириш бефойдалиги аён бўлиб қолди. Уюшган жиноятчилик шу даражада кенг қулоч ёймоқдаки, Олий Мажлис қонунчилик палатаси янги қонунлар қабул қилгани сари ҳуқуқ-тартибот идоралари ва хатто судлар ҳам ўша қонунлардан ўзларининг шахсий даромад манбаларини яратиш учун кемтиклик қидириш, қонунга чап бериш учун “ижодий изланишлар”га зўр бера бошлади.
Кеча боқувчисиз, ҳимояга муҳтож ва бечорахол бўлган – оилада эркаги йўқ уч нафар аёл уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириб юбориш хусусида суд ижрочиларининг Андижон шаҳар бўлимидан “энг сўнгги огоҳлантириш”ни олдилар. Беш кун муддат ичида, яъни 2013 йилнинг 4 май кунига қадар ихтиёрий уйни ташлаб чиқиб кетишлари шарт. Акс ҳолда, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар қуролли кучларини ишга жалб этилади, шекилли. Мазкур фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси Олий Судида кўрилиши учун назорат тартибида шикоят қилингани бировнинг ҳаёлига ҳам келмаяпти. Бу – табиий. Оддий фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб чиқарилган суднинг ҳал қилув қарорлари бажарилиши бировнинг ҳаёлига ҳам келмайди. Суд ижрочисининг ижро иши юритиш ҳақидаги қарорида “Алохида назоратда” дея ваҳима билан белгилаб қўйилгани ва гўёки Андижон шаҳар ИИБ бошлиғига, Андижон шошилинчи тез тиббий ёрдам бош шифокорига, Андижон шаҳар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошлиғига хатто Фавқулодда вазиятлар бошлиғига-ю маҳалла фуқаролар йиғинларигача “кўзингни очиб қўй!” деган маънони беради.
Ваҳоланки, Андижон шаҳар М.Тўхтасинов кўчасидаги 42-уйда яшовчи Мамадалиева Моҳидил, қизи Мамадалиева Раъно фарзандлари билан ва қизи Мамадалиева Нигора бир нафар фарзади билан ҳамда улар ўз тирикчиликлари ўтиб туриши учун қўйилган машиинасозлик институтининг ижарагир талабаларини “ўлдириб бўлса ҳам чиқариб юборилиши” назарда тутилган бу низода шу уч муштипар аёл ҳақиқий мулк эгаларидир. Уларга фирибгарлик билан уйни сотиб юборган Аманбаева Зилола ҳақиқатда даъвогарлик қилмаяпти, балки Андижон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ходими, подполковник Баҳодир Бурхонов уларни шунга мажбурлаб, судъяларни ҳам сотиб олишга ҳамда прокурорларни ҳам қандайдир йўллар билан “йўлга солишга” мувоффақ бўлган холос! Чунки подполковник Б.Бурхонов бу ҳовли-жойни жиноий йўл билан қўлга киритган. Ўзбекистонда ҳамма ўғри, деган тамойилни қандай кучга эгалигини унинг хатти-ҳаракатлари орқали баҳолаш мумкин бўлади.
Бу “тамойил” айниқса, фуқаролик судлов ишларида яққол намоён бўлади. Фуқаролик ишларини кўриш жараёнида ўзига хос “Бермурд учбурчаги” - ўпқон юзага келтирилишини ҳадисини олишган. Бу учбурчакнинг тарафлари – прокурор, судъя ва мижоз вакили (аксарияти адвокат ёки пора олди-бердисидаги ишончли “хос одам”лар)дан иборат. Мулкнинг ҳақиқий эгасидан мулкини тортиб олиш ва албатта, “тўловга қобилиятли”, яъни пора бера оладиган тараф фойдасига ҳал қилиш ўпқоннинг марказидаги масала. Ўзларининг бу мақсадларига эришиш учун прокурор ҳам, судъя ҳам консультант сифатида намоён бўладилар. “Мижоз”ларига суд узил-кесил уларнинг фойдасига ҳужжатларни уюштириш ва қайси ҳаракатларни бажариш хусусида маслаҳатларини аяшмайди. Маслаҳатларининг тўла бажарилиши учун судъя сунъий равишда ишни чўзиш, тарафнинг судга қатнаштирмаслик учун чақирув қоғозини атай кечиктириб юбориш (чақирув қоғози албатта, суд бўлиб ўтган куни кечқурун ёки эртасига етиб боради), қарор ва ажримларни апелляция ёки кассация шикоятига йўл қўймаслик учун вақтида бермаслик (масалан, сиртдан кўриб чиқилган суд ишининг ҳал қилув қарори қатнашмаган тарафга беш кун муддат ичида юборилиши ҳақидаги қонун талабини бажарган судъя мустақил Ўзбекистоннинг тарихида мавжуд эмас!) каби жиноий қилмишлари билан қўллаб-қувватлаб турилади.
Прокурорлар эса, ўзлари манфаат кўриши мумкин бўлган тарафларнинггина фойдасини кўзлаб “Протест” киритишади. Протест-қабул қилинган шаблон. Юзта протестни олиб солиштиринг, хўжакўрсинга, суд ишини бузиш, қайта кўриб чиқилишини кўзлабгина ва асоссиз судлашувларни юзага келтириб, ёд бўлиб кетган моддалар, умумий таърифлардан иборат бўлади. Масалан, албатта “ФПКнинг 15-моддаси талаблари бузилган”. “Атрофлича кўрилмаган” қабилида. Айнан қайси ҳолатда ва қандай қилиб талабни бузганлигини шарҳлаб беришолмайди. Юқорида тилга олганимиз, бечора жабрланувчи она-бола Мамадалиевалар билан Аманбаева(Ўрозалиева) Зилола, подполковник Бурхонов Баҳодир (хотини Соҳиба Бурхонова орқасида яшириниб иш олиб боради!) ўрталаридаги низода дастлаб Мамадалиева Раъно манфаатини кўзлаб, уларни ҳимоя қилиб кассация протести киритган Андижон шаҳар прокурори чамаси, улардан фойда чиқмаслигига, камбағал – орқасида одами йўқлигига оғриниб қолди шекилли, уялмай-натмай энди подполковник Б. Бурхонов (З.Аманбаева)лар манфаатларини кўзлаб яна протест киритса, денг! Вей, садағанг кетай, ахир бу икки шахс фирибгарлик ва жиноий йўл билан мулкни қўлга киритмоқчи эканига ўзинг амин эдинг-ку?! Энди нимага жиноий қилмишни оқламоқчисан?! - Дейдиган валламат йўқ.
Мазкур низоли уй-жой мажораси мазмуни шундан иборатки, уйини сотиш мақсадини кўзлаб Зилола Аманбаева онаси билан жиноий тил бириктириб Мамадалиева Моҳидилдан 20 000 000(йигирма миллион) сўм пул олиб ўзларининг никоҳ тўйларини ўтказиб ўзлаштириб юборишади. М.Мамадалиеваларнинг қаттиқ талаблари билан низоли Андижон шаҳар М.Тўхтасинов кўчасидаги 42-уйни олди-сотти қилиш ҳуқуқини Нигора Мамадалиевага расмийлаштириб беришади. Н.Мамадалиева эса уй-жойни ўз опаси Р.Мамадалиевага олджи-сотти қилиб расмийлаштиришади. Иқтисодий тинкалари қуриган Мамадалиевалар оилавий ишлаб топиш учун Россия Федорациясига мавсумий ишга кетишади. Бундан фойдаланиб З.Аманбаева ва онаси Фотима билан яна жиноий тил бириктириб, фуқаро Абдуҳалим Аҳмедовларга қарз эвазига уйнинг кадастр ҳужжатлари ва олди-соттиси М.Мамадалиева томонидан тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигидан фойдаланиб, “олди-сотти” тарзида расмийлаштириб беришади. Муқаддам Мамадалиеваларга сотилганлигини яширишади. Жиноий ишдан хабардор бўлган Андижон шаҳар ИИБ ходими Баҳодир Бурхонов Фотима ва Зилола Аманбаеваларга тазйиқ ўтказиб, А.Аҳмедовнинг қарзини ундириб бериш баҳонасида жиноий йўл билан, яъни Абдуҳалим Аҳмедов билан ўзи ўртасидаги қандайдир “қарз шартномаси” тартибида расмийлаштирилган амалда пора олди-бердисини хаспўшлаш учун хотини Соҳиба Бурхонова номига низоли Андижон шаҳар, М.Тўхтасинов кўчасидаги 42-уйни “олди-сотти” сифатида расмийлаштиришга мажбурлаган. Амалда ўрталарида уй олди-соттиси, пул олди-бердиси бажарилмаган. Буни қонун тилида “асоратли битим” дейилади. Бошқа мақсадни яшириш ниятида сохта олди-сотти битимини тузилганлиги, асоратли битим ўз-ўзидан унинг ҳақиқий деб топилмаслигига олиб келади. Судъялару прокурорларнинг бунга ақллари етмаган, деб ўйлайсиз-ми?!
Подполковник Баҳодир Бурхоновнинг жиноий қилмиши фақатгина шундан иборат эмас эди. 2005 йилда синглиси Наима Бурхонова фирибгарлик билан, акаси билан жиноий тил бириктириб бечорахол Турсунова Одинахоннинг уй сотиб олмоқчи бўлганлигидан дарак топиб, ишончига кириб Андижон шаҳар, М.Тўхтасинов кўчасидаги 21-уйнинг 27-хонадонини сотиб олиб бериш билан алдаб 4 350 000 (тўрт миллион уч юз эллик минг) сўм маблағини ўзлаштириб юборади. Наима Бурхонова қамоққа олинганида, акаси майор Баҳодир Бурхонов О.Турсуновага тазйиқ ўтказиб, “даъвойим йўқ” деган мазмунда тилхат ёздиришга эришади ва синглисини тергов ҳибсхонасидан олиб чиқиб кетишга эришади. Уйиларига келишгач эса, О.Турсуновани “танимайди”. Муштипар аёл кўзларида ёш билан ваъдангиз қани, синглингизни қаматмадик-ку, уй олиб беришга тилхат ёзиб беринг, деган илтижосига “Ана, дадам ёзиб беради!” деб чииқиб кетади. Ҳақиқатан ҳам ота Нуриддин Бурхонов уй олиб беришларини зиммасига олиб “Тилхат” ёзиб беради. Ўшандан буён муштипар, боқувчиси йўқ аёл икки нафар фарзанди билан ижарама ижара яшаб келади. Судлардаги шармандаликларни ва суд ижрочиларининг ҳангомаларини гапирмай қўя қолайлик. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судъяси А.Б.Маматов дастлаб жавобгарлардан солидар тартибда бугунга келиб О.Турсунованинг зарари 53 700 000 (эллик уч миллион етти юз минг) сўм экани ва буни ундирилиши зарурлиги ҳақида сирттан бўлсада, қонуний ва адолатли тўхтамга келган эди. Босим ва тазйиқларга чидолмай, яна ўзи мазкур ишни қайта кўриб чиқиб, 2012 йилнинг 18 июл кунида бор-йўғи 4 350 000 (тўрт миллион уч юз эллик минг) сўм ундирилиши ҳақида ҳал қилув қарори чиқариб қутилади. Суд ижрочилари эса, ҳануз ноз уйқудалар! Ҳимоясиз, ночорлар учун “Алоҳида назоратда”ги ижро иши юритилмас экан!..
Андижон вилоят, Хўжаобод туманининг Навоий кўчаси, 14-уйда яшовчи 83 ёшли нуроний онахон Адашхон Урайимованинг фиғони кўкни тутади. Келинг, яхшиси, унинг Ўзбекистон Республикаси Президантидан умидвор бўлиб ёзган мактуби билан танишиб кўринг!
“Муҳтарам Президентимиз И.Каримов!
Мамлакатимизда суд – ҳуқуқ тизимидаги ислоҳатлар ҳақида завқ-шавқ билан гапирилишига кўникиб қоляпмиз. Аммо, айнан суд ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари ва хатто прокуратура органларининг жиноий ҳаракатларидан мен - кекса аёл гувоҳи бўла туриб тилим лол. Сиз айтганингиздай, биз оддий фуқаролар ҳамма нарсага чидаймиз, аммо адолатсизликка асло чидай олмаймиз! Аммо, шу адолатсизликлар хусусида Сиз муҳтарам юртбошимизнинг ўзи ҳам хабари бўлармикан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва судларнинг ҳақиқий аҳволига назар солармикан, деган умидда шикоятимни йўлладим.
Мен, 1930 йилда туғилганман. Онам Тохирова Қундузхоннинг ёлғиз фарзандиман. Онам 1987 йил 7 декабр куни вафот этгач, унга тегишли уй-жойда 10 йил яшаб, бориб-келиб юрдим. Кексайиб, оғирлашиб қолганимдан сўнг, узоқ қариндошим Тўрабоев Дилмурод 2005 йилдан 2011 йилга қадар яъни олти йил ноқонуний яшаб келди. 2009 йилда унга уйни бўшатиб беришлигини талаб қилганимда 2011 йил охирига бориб бўшатиб беришини ваъда қилди. Ҳақиқатан ҳам 2011 йилнинг охирида бўшатиб берди.
Судга бердим. Суд жараёнида жавобгарим Мамадалиев Соли ўғли Мамадалиев Шерзод билан биргаликда адвокатим Мамадалиева Инобатхоннинг уйига беш миллион сўм пул кўтариб бориб, менинг зараримга “ишлаб бериши”ни талаб қилган. Икки марта қувиб юборилган ота-болалар адвокатнинг “Мен бундай жирканч ишлар билан шуғилланмайман”, деган жавоби учун дағдаға қилиб, “Сени йўқ қилиб юборамиз!” дея зўравонлик қилишган. Адвокатимнинг бу ҳақда шикоят қилиб, қонуний чора кўрилишини сўраб Жалақудуқ туман прокурорига берган аризаси прокурор Б.Аҳмадалиев томонидан прокурор ёрдамчиси А.Мирзаабдуллаевга чиқарилган бўйича ўрганилмай, ёпиб юборилди.
Биринчи инстанция судида Мамадалиев Соли ўзининг қарши даъвосини қувватлаш ва тасдиқлаш учун ҳеч қандай далил-ҳужжатлар тақдим этолмаган. Суд бизнинг манфаатларимизни қонуний ҳимоя қилган ва даъвоимни қаноатлантирган эди. Апелляция инстанцияси судлови жараёнида вилоят судининг судъяси Г.Асранова, прокурор вакили Х.Мадаминова ва адвокат Р.Маткаримов билан жиноий тил бириктириб “рағбат” эвазига ҳужжатларни сохталаштириш юзасидан консультантлик мақомини олишган. Ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш ниятида маҳалладан ва солиқ инспекциясидан амалда низоли уй-жойга тўланмаган тўлов чипталарини ва ўз манфаатларини кўзланган маҳалла маълумотнома ва далолатномаларини қайта-қайта ўзгартиришларига мажбурлаб сохталаштириб ишга тикишган. Апелляция суди мутлақо сайёр судни ўтказмагани ва унда мен, яъни даъвогар ҳамда вакилларим иштирокини таъминланмагани ҳолда, сайёр судни “ўтказилган”лик асносида гўёки менга тегишли ҳовли-жойни таъмирлангани ҳолда, мутлақо бузиб ташланганлик ҳақида ФКнинг 109 –моддаси талабига зид равишда “гувоҳлар” кўрсатмасига асосланиб ҳужжатларни сохталаштириш эвазига “уй олди-сотти қилинганлик” мақомини бериш ва бунга судни ишонтириш учун далолатномалар тузиб, шаклан тўғри аммо, мазмунан сохталаштирилган ҳужжатлар яратиш билан шуғилланишган.
Менинг томонимдан Ўзбекистон Республикаси Олий Судига назорат тартибида шикоят киритилди ва юқорида кўрсатилган барча ҳолатларни шарҳлаб ўтилди.
Аммо, сизга мурожаат қилишимдан асосий мақсадим, мен каби яна неча-неча фуқаролар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва судьяларнинг нохолислиги, таъмагирлиги оқибатида жабрланиб, қонуний манфаатлари поймол этилаётганмикин, деган изтиробдаман. Сиздан юртбошимиз сифатида, ҳуқуқ пешволарининг ҳатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизларига) муносабатингизни билдирасиз, жиноий қилмиш содир этганлар жазосиз қолмасликлари кераклигига ўзингизда куч ва жасорат топа оласиз, деган умиддаман!
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Жабрланувчи А.Урайимова “
Бизнингча, изоҳга ҳожат йўқ. Ислом Каримов ўз фуқароларини суд-ҳуқуқ тизимидаги бундай “ислоҳатлар”дан ҳимоя қила олармикан? Ҳамма гап шунда...
Байрам АЛИ
"Ҳаракат" таҳририятидан: Агар ўқувчимиз ҳақ бўлса, демак, Фуҳушани отасининг Режимбоши, Қорамолбоши, Дворникбоши таҳаллуслари қаторига Ўғрибоши ҳам қўшилади. Кўрамиз, муҳтарам Ўғрибоши жабрланувчи Урайимованинг хатига қандай муносабат кўрсатади.