03 May 2013
08:12 - Ўзбек зиёлилари ҳақида ўқувчимизнинг фикри, "Ҳаракат"нинг таҳлили ва "Нима қилиш керак?" саволи
"Ҳаракат"нинг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинган хабарлардан бирига ўзини Feruz Hamza деб танитган ўқувчимиз ўз фикрини ёзибди. Унинг фикри ва бу хусусда таҳририят номидан айтилган фикрлар ҳаммани қизиқтирса керак. Уларни диққатингизга ҳавола этмоқдамиз.
 
Feruz Hamza: Abdurahim aka, biz hozir har qadamda sotqinlik belgilarini va alomatlarini korishimiz mumkin,bu nimadan chunki chunki bu siyosatni togri tushunmaganimizda yoki togri baholay olmaganimizda.Albatta oddiy halq hech qachon siyosatni yulamaydi.Siyosatni siz,halqni ichidan etishib chiqqan ziyolilarimiz va hukumatimiz birgalikda boshqatilishi kerak.Geopolitik nuqtai nazardan bizning Ozbekiston katta kamchiliklarga ega,chunki sovetlar davridagi mustamlakachilik davrida bu kamchiliklarga juda katta fundament yaratib ketilgan va bu fundamentni tag-tomiri bilan qoparib tashlash bizlar uchun bu bir qarz.Aks holda mardikor millatga yalanib qolamiz-uzbek deganda faqatgina mardikor millat deb tushuniladigan millat bolib qolishimiz mumkin.Ollohga shukur biz mustaqil boldik va keyingi bosqich bu Ozbekistonni ozod,hur va qudratli davlatlar qatoriga olib chiqish har bir Ozbekiston fuqarosining burchi bolishi kerak.BIRLIK bu ishlarga echim topadi (birlikni tom manoda ham ishlatdim).

"Ҳаракат": Ёзган фикрларингиз учун раҳмат Feruz Hamza. Тўғри, Ватан ва Миллат ҳақида ҳар доим асосан зиёлилар ўйлашган. Уларнинг фоизи ривожланган мамлакатларда ҳам жуда катта эмас, аммо улар бор. Абдураҳим Пўлат сайтимизда эълон қилинган мақоллларида айтадики "Совет замонида ҳам, бошқа республикалардан фарқли ўлароқ, бизда зиёлилар синфи бўлмаган". Яъни саноқли зиёлилар бор эди, аммо аҳолининг ҳеч бўлмаса бир неча фоизини ташқил қиладиган зиёлилар қатлами йўқ эди. Ҳозир ҳам аҳвол ўша-ўша. Демак, мустақиллик ҳам бизга ҳеч нарса бермабди. Ош ейиш ва туалетга бориш ҳаққимиз ва имконимиз эса мустамлака даврида ҳам бор эди.

Оз бўлса-да бор бўлган зиёлилар ҳам ҳеч нарса қилишмаётгани - миллатга хиёнатдир. Келинг шу масала устида ўйлайлик: Нима қилиш керак? Чунки, ҳар қандай шароитда ҳам, шу шароит доирасида, бир нарсалар қилиш мумкин. Шу ҳам қилинмаяпти.

Миилат қаромоллар подасига айланди деган фикр ана шу фактларга асосланган. Подага айланишнинг илдизлари чуқур. Подага айланишимиз Улуғбекнинг бошини кесиб, Бобурни юртимиздан ҳайдаган пайтларимиздан бошланган.

Келинг, нима қилиш керак саволи устида ўйлайлик ва ишлайлик!