02 May 2013
21:12 -
АҚШ мулозими Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Савдо вазири ёрдамчисининг ўринбосари Мэтью Мюррей бошчилигидаги делегация қабул қилингани ҳақида расмий хабар тарқатилди. Маълумотларда айтилишича, АҚШнинг мамалактимиздаги муваққат ишлар вакили Филип Кознет ҳамроҳлигида ўтган қабул чоғида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларнинг истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинган. АҚШ томони Ўзбекистонга бир қанча сармоявий лойиҳаларни молиялаш борасида таклифлар билдирган.
Ҳозирда Ўзбекистонда АҚШ капиталига асосланган 200 дан ортиқ ширкатлар фаолият олиб бормоқда. Бу кўрсаткич Россия сингари МДҲ мамлакатлар билан солиштирганда жуда пастдир. Шунга қарамай АҚШнинг Ўзбекистон билан турли соҳалардаги алоқалари мустаҳкамланиши муҳимдир, дейди мухбиримиз.