02 May 2013
19:25 - Россиянинг бойлари Путиндан қўрқиб бойликларини чет элда сақлашади, ўзбеклар Ислом Карим туфайли бой бўлишолмайди
Молия соҳасига оид информация тўплаш ва тарқатиш билан шуғулланадиган АҚШдаги хусусий Bloomberg комапаниясининг сайтида Россиянинг энг бой 20 одами, уларнинг биринчиси ўзбек Алишер Усмонов, ўз пулларини давлатдан ҳимоя қилиш мақсадида чет элларда, офшор зоналарда сақлашаётгани ҳақида ёзибди. Россия Президенти Владимир Путин бундай амалиётга чек қўйиш кераклиги хусусида кескин сўзлар айтган бўлса ҳам, аҳвол ўзгармади. Хусусан, Алишер Усманов ўз бойлигининг асосий қисмини Британия Виргинияси оролларига ўтказиб олган дейилади хабарда.

Путиннинг истаги тўғри ва мантиқли, деган мухбиримиз, Путиннинг иш услуби хатолигини урғулайди. Энг камида Ходорковскийнинг мисоли кўрсатдик, қандайдир жин урса, Путин истаган одамининг бойлигини бир пасда тортиб олиб, ўзини қамоққа ташлаши мумкин. Бойларнинг бойлигига қонунда кўрсатилмаган шаклда тегилмаслигига гарантия берилиши керак. Ана шунда бойлар ўз мамлакатларида инвесторлик билан шуғулланадилар.

Шунга ўхшаш фикрларни Ўзбекистон ҳақида ҳам напириш мумкин. Ўзбекистон Президенти ҳар қандой бойга фақат ўзининг Фуҳуша лақабли қизидек ўғри сифатида қараб, коммунистча усуллар билан катта бойлар, тўғрироғи, катта инвесторлари синфи яратиш йўлларини бутунлай бекитиб қўйди. Ўзимизнинг катта инвесторлар бўлмас экан, иқтисодимизнинг чўкиши давом этаверади.