02 May 2013
21:42 - Гуржистон 2014 йили Сочида бўладиган Олимпиада ўйинларида қатнашадиган бўлди
2008 йилдаги Гуржистон-Россия урушидан кейин, Гуржистон Россия билан дипломатик алоқаларини узган ва ўшандан бери бу мамлакатнинг раҳбарлари гуржи спортсменлари Сочида ўтказиладиган Олимпиада-2014 ўйинларида қатнашмаслиги кераклигини гапириб келишарди. Аммо, ўтган йилги парламент сайловларида "Гуржилар орзуси" номли россияпарастлар коалицияси ғалаба қозониб, унинг лидери, россиялик миллаирдер Бидзина Иванишвили Бош вазир бўлгандан кейин, Гуржистон-Россия муносабатлари Россия истаган йўналишга туша бошлади. Янги Бош вазир гуржи спортсменлари албатта Олимпиада-2014 ўйинларида қатнашиши кераклигини тўхтовсиз такрорлаб, ўзининг қарори шундай эканлигини очиқча билдирди.

Ва ниҳоят бугун бу мамлакатнинг Миллий Олимпиада Комитети Бидзина Иванишвилининг Сочига ўз спортчиларини юбориш ҳақида қарорини бир оғиздан қарор қабул қирамийлаштирди.

Табиий, бу гуржиларнинг ички иши, аммо русларни руҳлантирадиган қарор Россия тарафидан босиб олинган Абхазия ва Жанубий Осетия атрофидаги муаммоларни янада чуқурлаштириши мумкин. Чунки, гуржилар ўзларини чекингандек тутмоқдалар.