02 May 2013
22:11 - Ўзбек аёлларининг аҳволи француз аёли тарафидан тўғри ёртилдими, ёки француз ҳам маcхарабозми?
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбек аёллари француз аёли нигоҳида” деб номланган фотокўргазма ташкил этилди, деб хабар берган ЎзАнинг Назокат Усмонова исмли мухбири сралавҳамиздаги каби саволларни умуман тушунмаслиги ўз-ўзидан маълум. У ҳам оддий қорамол бўлса керак.

Франциялик тадқиқотчи олима Фредерик Бопертюи-Брессанд олган суратлардан иборат мазкур кўргазманинг очилишига Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг ўринбосари Жалолиддин Миртожиев, Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Франсуа Готье, турли вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган диломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижлик меҳмонлар келишибди. Сўзга чиққан Жалолиддин Миртожиев, Франсуа Готье ва ва бошқалар Ўзбекистон-Франция алоқалари барча соҳада, жумладан, санъатда ҳам изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Маълум бўлишича, ўттиз йилдан буён Ўзбекистон тарихи, қадриятлари, маданияти ва санъатини изчил ўрганиб келаётган франциялик тарихчи Фредерик Бопертюи-Брессанд Париж шаҳрида тузилган Темурийлар маданияти ва санъатини ўрганиш ассоциациясининг асосчиларидан бири экан. У ҳозир мазкур уюшманинг бош котиби ҳамда “La Timuride” журналининг бош муҳарриримиш.

Фредерик Бопертюи-Брессанд ЎзАнинг мухбирига шундай дебди: "Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва санъати ғоят бой ва мафтункордир. – Юртингизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатимнинг ўзига хос ифодаси бўлган ушбу кўргазмада ўзбек аёлининг камтарлиги, самимийлиги, зоҳирий ва ботиний гўзаллигини, Ватанга, фарзандга, оилага бўлган меҳрини, шу билан бирга қатъияти, матонати, меҳнатсеварлиги, ижтимоий фаоллигини акс эттиришга ҳаракат қилдим."

Шундай савол туғилади: Франциялик аёл ўзбек аёллари қандай оғир аҳволда экалигини билмайдими, ёки у ҳам бу кўргазманинг ташкилотчиларидан бири бўлмиш Ўзбекистон Президентининг Фуҳуша лақабли қизи каби ҳақиқатни кўришни истамасдан, айшу-ишрат учун мамлакатимзга келдими?

У ўз кўргазмасининг номини “Ўзбек аёллари француз аёли нигоҳида” деб қўйибди. Демак, гап ҳамма ўзбек аёллари ҳақида кетмоқда. Хўш, француз аёли Қирғизитстонда ўзбек аёллари подалашиб зўрлангани, туғилмаган ўзбек чақалоқлари она қорнидан суғириб олиниб боши копток қилгани каби воқеаларни эшитганми? Ёки Фуҳушаники каби унинг ҳам кўзи кўрми?

Ўзбекистон аёлларининг аҳволи яхшими? Табиий, туппа-тузук ҳаёт кечираётган аёлларимиз ҳам бор, аммо миллонлаб ўзбеклар чет элларда мардикорчилик қилиб кун кўраётгани, улар хотинлари ва фарзандларини бир неча йилда бир марта кўришларини ҳам билмайдими франциялик хоним? Ўша эрини йилда бир кўрадиган ўзбек аёллари ва ўзбек болаларининг ҳаёти уни ҳеч қизиқтирмайдими?

Шу муносабат билан Францияда яшайдиган ва ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётган ўзбекларга ҳам мурожаат қилиш керак. Улар бу аёлнинг Париждаги офисига боиб, у билан кўришиссин. Уни уялтиришсин. Ҳақиқатни кўрмасдан масхарабозлик тадбирларида иштирок этиб юргани учун кечирим сўраттиришсин.