02 May 2013
17:23 -
Бизда бундай нарса бўлиши мумкин эмас: Остонада чет эллардаги қозоқ студентларининг анжумани бўлади, ўзбек ҳавас қилади
Қозоқларнинг давлат ахборот воситаси "Казинформ"нинг билдиришича, бу йил ёзда Қозоғистон пойтахтида Чет Эллларда Ўқийдиган Студентлар Ташкилотларининг Қурултойи бўлади.Таълим ва Фан вазирлиги қошидаги "Халқаро Программалар Маркази" Акционерлик Жамиятининг вице-президенти Галия Досмухамбетова бу хусусда шундай дебди: "Студентларимиз бир неча йил чет элда яшашади, ўқишади, маълум вақт Қозоғистондан айрилиб қолишади. Ўтган йили ўтказган биринчи қурултойимиз студентларни бирлаштиришга хизмат қилди. Бу йил ҳам шундай Қурултой ўтказамиз. Хитойларнинг тажрибасидан келиб чиқиб, чет эллардаги студентлар ташкилотларини Ассосиацияга бирлаштирамиз. АҚШдаги 16 ташкилотни бирлаштирган Альянс иш бошлаган. Навбат Хитойда, сўнгра Европада ҳам шундай қиламиз".
Ўтган йилги Қурултойга қуйидаги мамлакатлардаги 67 студентлар ташкилотидан 200 делегат келган экан: АҚШ, Хитой, Россия, Буюкбритания, Германия, Туркия, Австрия, Канадя, Чехия, Испания, Малайзия, Корея.
Ўзбек студентлари қайси мамлакатга ўқиш учун боришмасин, у ерда ҳам қозон қуриб ош қилишдан бошқа нарсани билишмайди, уларда ҳамма ўзбеклар каби на миллий ғурур, на миллий ҳис-туйғу бор. Ҳозирча қозоқларга ҳавас қилишдан бошқа иложимиз йўққа ўхшайди.
Дарвоқе, бундай пессимист бўлишга асос балки йўқдир. Ҳозир энг камида уч мамлакат - Қозоғистон, Россия ва Туркияда дворниклик қилаётган ёш ўзбекларнинг қурултойини ўтказиш мумкин. Қурултойни Истанбулда ўтказиш мақсадга мувофиқ. Чунки, айнан ўша ерда бир маҳаллар Ислом Каримнинг топшириғи билан "Бирлик"ни парчалаган, аммо иш битгандан кейин бир тепиб улоқтирилган Салой Мадамин, Алибой Йўляхши каби миллат хоинлари бор. Улар ўзи йўқ қурултойни ҳам дарҳол бордек кўрсатиб, "Озодлик", ББС каби радиоларнинг ўзбек хизматлари тарафидан тарқтишади. 2-3 йил аввал шандай иш қилишган ва Истанбулда Жаҳон Ўзбеклар Конгресси ўтказилгани, Конгрессга раис қилиб Алибой Йўляхши сайлангани ҳақида ёлғон хабар тарқатишган ҳам эди.
Ўйлаб кўринг, ўзбеклар! Жаҳон Ўзбеклар Конгресси борлиги ҳақида ёлғон гапиришгача борган, аммо шундай улуғ ташкилот ҳақида эшитувчиларимзга тафсилотли хабар бериш керак эмасми деб ҳам ўйлаб кўрмаган ифлос ва хоин ўзбек журналистлари хатто АҚШ радиоларига киритилганми, ўзбек қорамолликдан чиқиб, қайтадан миллат бўлолмайди.
"Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат мутлақо ҳақ: Миллат бўлишни истасак, ишни Миллат ва Ватан учун курашаётганларни тақдирлаш ва рағбатлантириш, айни замонда, хира пашшадек кўпайиб кетаётган хоинларни жазолаш механизмлари яратишдан бошлашимиз керак.