02 May 2013
10:40 - Ўзбекларни нафақат одам, мусулмон ҳам ҳисобламай қўйишмоқда, мусулмонлар эса шариат исташади (АҚШдаги ташкилотнинг тадқиқотлари)
Хабар сарлавҳасидаги хулоса айнан шу хабардан келиб чиқади. Балки, бу хулоса хато бўлиб, аслида, айнан ўзбекларгина ҳақиқий мусулмондир.

Қароргоҳи АҚШ пойтахтида жойлашган мустақил Pew Research Center (Pew Тадқиқотлар Маркази) 30 апрель куни "Жаҳон мусулмонлари: Дин, Сиёсат ва Жамият" номли тадиқиотининг натижаларни эълон қилди. 226 саҳифалик ҳисобот 2008-2012 йиллари олиб борилган илмий ишларнинг натижаси бўлиб, уларнинг ҳаммасини бу ерда келтириш имконимиз йўқ. Аслида, бу ерда жуда кўп эътиборга лойиқ маълумотлар бор. Бир оғиз сўз билан айтсак бу тадқиқотда Ислом дунёси тўла элакдан ўтказилган дейиш мумкин. Аввал Шариатнинг моҳияти, кейин Ислом дунёсида Дин-сиёсат, Маънавият, Аёлларнинг жамиятдаги ўрни, Ислом дунёси ичидаги муносабатлар, Халқаро муносабатлар, Дин-фан-маданият масалалари ўрганилган.  

Pew Тадқиқотлар Маркази дунё мамлакатларини қуйидаги гуруҳларга бўлган: Жанубий-шарқий Европа, Марказий Осиё, Жанубий-шарқий Осиё, Шарқий Осиё, Ўрта Шарқ - Шимолий Африка, Суб-Сахара Африкаси. Биз учун қизиқ бўлган Марказиё Осиё гуруҳига Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Қозоғистон, Озорбайжон киритилибди.

Мана ҳисоботдан олинган фақатгина баъзибир маълумотлар.

Давлат шариат қонунларига асосланиш керак деб ҳисоблайган мусулмонларнинг баъзи давлатлар бўйича фоизи қуйидагича:

Қирғизистон.....35
Тожикистон......27
Туркия.............12
Қозоғистон.......10
Озорбайжон.......8
Россия..............42
Афғонистон.......99
Покистон...........84
Малайзия...........86
Ироқ..................91

Мусулмонларнинг турли минтақалар бўйича қуйидаги фоизи маънавий инсон бўлиш учун Оллоҳни тан олиш лозиб деб ҳисоблар экан:

Жанубий-шарқий Европа.........61
Марказий Осиё........................69
Жанубий-шарқий Осиё............94
Жанубий Осиё.........................87
Ўрта Шарқ - Шимолий Африка..70
Суб-Сахара Африкаси...............70

Демократия кучли лидерликдан тузукроқ деб ҳисоблайдиган мусулмонларинг фоизи:

Жанубий-шарқий Европа..........58
Марказий Осиё.........................52
Жанубий-шарқий Осиё..............64
Жанубий Осиё..........................45
Ўрта Шарқ - Шимолий Африка...55
Суб-Сахара Африкаси................72

Марказий Осиё мамлакатларининг мусулмонлари ичида кучли лидерлик (к/л) ёки демократияни афзал кўрувчиларнинг фоизи:

......................к/л...дем
Тожикистон...20....76
Туркия...........27....67   
Қозоғистон....44....52
Озорбайжон...42....51  
Қирғизистон...64....32

Табиий, бу маълумотлар ҳисоботдаги маълумотларнинг учқуни холос. Улар анализ қилинса, жамиятдаги жуда кўп саволларга жавоб топасиз, аммо жуда кўп янги саволлар туғилади. Улар билан маҳсус тадқиқотчилар шуғулланиши керак.

Аммо, ўзбеклар учун энг муҳим бўлган савол шу: Нега тадқиқотлар Ўзбекистонда ўтказилмаган? Ҳисоботнинг номи "Жаҳон мусулмонлари: Дин, Сиёсат ва Жамият" бўлганидан тахмин қилиш мумкинки, ўзбекларни мусулмон ҳам ҳисоблашмаган. Яъни, ўзбекларга умумий баҳо беришда "Ҳаракат"дан ҳам олдинга кетилган.