22 April 2013
20:37 -
Рим сенатори Марк Катон: Ўзбекистондаги келажаги йўқ бўлган сиёсий-иқтисодий тузум тезроқ яксон қилиниши шарт

Айни замонда, мамлакатнинг иқтисодий аҳволини кўрсатувчи рақамлар халқдан сир тутиб келинаётгани учун, Ўзбекистон режими мухолифатнинг ҳар қандай танқидини ноконструктив деб эълон қиларди, мухолифатнинг ўзини ноконструктив деб баҳоларди. Ваҳолангки, "Бирлик"нинг 2003 йилда ўтказилган қурултойида Ўзбекистонгдаги аҳволга тўғри баҳо берилган, нималар қилиш керакли хусусида такалифлар киритган ва бу масалаларни ечишда ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга ҳам тайёрлигини билдирганди.
Бошқа тарафдан, "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат иқтисодимизнинг аҳволини кўрсатyвчи, аммо халқдан бекитиб келинаётган рақамларни қидириб топди ва уларни "Ҳаракат" Агентлигининг сайтида очиқлади. Шунда Ўзбекистонни қандай даҳшатли келажак кутаётгани, тўғрироғи, ҳеч қандай келажагимиз йўқлиги маълум бўлди. Мухолифатчиликка даъво қилаётган гуруҳчалар ҳам айнан шу маълумотларига асосланиб фикр юрита бошладилар. Шунисига ҳам раҳмат.
Аммо, ҳукумат ўзини ҳеч нарса кўрмагандек тутмоқда. Ўзбекистондаги иқтисодий тизимни оддийгина кузатиб чиққан киши ҳам уни паразитизмга асосланган иқтисодиёт эканлигига амин бўлади. Яъни режим мамлакат иқтисодиётни эркин ривожланишига йўл бермасдан, кўпроқ сунъий тўсиқлар орқали ўзини тор манфаатлариги бўйсундириб олган. Валютани эркин айрибошлашга изн берилмаслиги ҳам айнан ҳукмрон элита манфаатларига хизмат қилади.
Натижада, аҳолининг эҳтиёжий заруратлари эркин бозор рақобати асосида эмас, руҳсат берилган индивидлар томонидангина таъминланади. Шунинг учун ҳам мамлакат қонунлари асосида иш юритадиган йирик бизнис ривожлантирилмади. Пул - бу хокимятдир, мамлакатда Ислом Карим хонадонидан бойроқ одам бўлиши мумкин эмас.
Бироқ Ўзбекистон ҳар қалай мустақил давлат уни ўз структуралари мавжуд ва улар давлатни солиғлари ва бошқа тушумлар асосида таъминланишга ва бошқарилишга мажбур. Мустақиллик даврида сони бир неча баравар оширилган ИИВ, МХХ ходимлари учун жуда катта маблағ сарфланади. Чунки халқ ҳозирда уларнинг тотал назорати остидадир.
Бюджет ҳаражатларини қоплаш учун Ўзбекистонда хусусий фирма ва корхоналар ҳар-хил беъмани тўловларга мажбур қилинавериши натижасида бу фирмалар ҳам иложи борича кўрсаткичларини яшириб кўрсатадилар. Уларга нисбатан очиқдан-очиқ таъма ниятидаги рейддар ҳам ўтказиб турилади. Шунинг учун ҳам ўзбеклар солиқ тўловларидан қочишга мутахассис бўлиб кетганлар. "Халқ донодир" деган гап бор, тўлов қуввати камлиги боис, одамлар ҳар-хил йўллар билан эл.энергияга, табиий газ ва бошқа тўловларга бир оз пора бериб бўлсада, пул тўламаслик йўлига ўтиб олган, аммо юқоридаги нарсалардан имкони борича фойдаланаверадилар.
Бизнес соҳасида ҳам озгинагина пора эвазига солиқ тўламаслик ёки камайтириб тўлаш, уни айланиб ўтиш ҳоллари шаклланган. Бир сўз билан айтганда, даромад яширилади. Олтин, газ, пахта, яъни катта даромад келтирадиган соҳаларга маълум одамларгина эгалик қилади. Кейинги пайтларда четдан келаётган саноат товарлари ҳам уларни назоратига ўтиб бўлди. Барча қонунлар Ислом Карим бошчилигидаги элитага хизмат қилади.
Хуллас қайси соҳага қараманг паразитизмни кўраверасиз.
Ана шундай иқтисодиётга асосланган ҳукумат ҳеч қандай демократик ўзгаришлар қилишни хохламайди ва қилолмайди ҳам. Ислом Карим ҳокимиятни 24 йилдан буён халқни қўрқитиш, унинг ичидан тез-тез “душман” экстримистларни “топиб” жазога хукм қилиш асосида ўз қўлида ушлаб турибди. Ҳақиқий халқ душманлари, миллат хоинлари эса давлат курсиларида ўтирибди.
Демак, аҳволни фақатгина ҳокимят алмаштириш йўли билан ўнглаш мумкин, халос. Бу ҳақда "Наракат" сайтида кўплаб мақоллар берилган. Уларнинг маъносини қуйидаги тарихий параллелик билан кўрсатиш мумкин.
Маълумки, қадимги Рим сенатори Марк Порций Катон қандай мавзу бўйича мъруза қилишидан қаътий назар, маърузасини "Албатта Карфаген ер билан яксон бўлиши шарт" деб тугатарди. Агар у ҳозир бўлса эди, ҳар бир маъруза ёки мақоласини "Ўзбекистондаги келажаги йўқ бўлган сиёсий-иқтисодий тузум тезроқ яксон қилиниши шарт" сўзлари билан тугатган бўларди. Табиий, ҳозир 21 аср эканлигини ҳисобга олиб, "демократик йўллар билан" деб қўшиб ҳам қўярди.
Биз ҳам ҳар бир ерда сенатор Катоннинг айтганларини такрорлашимиз керак.
Акбарали Ориф