22 April 2013
09:05 - "Ҳаракат" Агентлигининг Файсбукдаги саҳифаси ўқувчиларининг сони ҳақида маълумотлар
Бундан бир ойча аввал "Ҳаракат" Агентлигининг сайти ҳакерлар ҳужумига учраб, бир неча кун янгиланмай қолгандан кейин берган хабаримизда, Файсбукдаги саҳифамизга бир ҳафтада кирувчиларнинг сони 15 мингдан 9 мингга, хабарларни муҳоками қилувчиларнинг сони 200 дан 100 га тушиб кетганини билдирган эдик.

Сайт билан боғлиқ муаммолар битгандан кейин, "Ҳаракат"нинг Файсбукдаги саҳифасига кирувчиларнинг сони мунтазам ортиб бормоқда. Сўнги маълумотларга кўра, саҳифага бир ҳафтада кирувчиларнинг сони 19 мингга чиқди, муҳокамаларда иштирок этувчилар сони 350 дан ошди. Саҳифамизни ёқтирувчиларнинг сони 800 га яқинлашиб қолди.

Биз "Ҳаракат" Агентлиги ўзбек тилидаги ягона замонавий ахборот воситаси эканлигини иддао этаётган пайтда, дунё бўйича сони 30 миллионга етиб қолган ўзбеклардан Файсбукдаги саҳифамизга кираётганларнинг сони кулгили даражада камлигини тан оламиз. Аммо, ўзбек миллатининг миллат сифатини ҳам йўқотган ҳозирги аҳволидан келиб чиқсак, саҳифамизга кираётганларнинг сони даҳшатли даражада катта деб ҳисоблаймиз.

Миллат сифатини йўқотган халқни қайтадан миллат қилишдек муқаддас ишга ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ўқувчиларимиздан илтимос қиламиз. Интернетга кириш имкони бўлган танишларингизни "Ҳаракат" сайти ва унинг Фейсбукдаги саҳифасига киришга чақиринг.

Ҳамма ўқувчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз.